Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (72-дарс). Қалб ҳозирлиги намознинг руҳидир

13:45 / 15.02.2020 4275 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله ُعَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إنَّ أُمَّتِي يُدْعَوْنَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ غُرًّا مُحَجَّلِينَ مِنْ آثَارِ الْوُضُوءِ، فَمَنِ اسْتطَاعَ مِنْكمْ أَنْ يُطِيلَ غُرَّتَهُ فَلْيَفْعَلْ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, умматим қиёмат куни таҳорат асаридан пешона ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилади. Сизлардан ким нурини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар». 

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا تَوَضَّأَ الْعَبْدُ الْمُسْلِمُ أَوِ الْمُؤْمِنُ فَغَسَلَ وَجْهَهُ خَرَجَ مِنْ وَجْهِهِ كُلُّ خَطِيئَةٍ نَظَرَ إِلَيْهَا بِعَيْنَيْهِ مَعَ الْمَاءِ أَوْ مَعَ آخِرِ قَطْرِ الْمَاءِ، فَإِذَا غَسَلَ يَدَيْهِ خَرَجَ مِنْ يَدَيْهِ كُلُّ خَطِيئَةٍ كَانَ بَطَشَتْهَا يَدَاهُ مَعَ الْمَاءِ أَوْ مَعَ آخِرِ قَطْرِ الْمَاءِ، فَإِذَا غَسَلَ رِجْلَيْهِ خَرَجَتْ كُلُّ خَطِيئَةٍ مَشَتْهَا رِجْلَاهُ مَعَ الْمَاءِ أَوْ مَعَ آخِرِ قَطْرِ الْمَاءِ حَتَّى يَخْرُجَ نَقِيًّا مِنَ الذُّنُوبِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон – ёки мўмин – банда таҳорат қилса, юзини ювганда ўша сув – ёки ўша сувнинг охирги қатраси – ила унинг икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Икки қўлини ювса, ўша сув – ёки ўша сувнинг охирги қатраси – ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Икки оёғини ювса, ўша сув – ёки ўша сувнинг охирги қатраси – ила икки оёғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундай қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Таҳорат Аллоҳ таолонинг мусулмон бандаларига кўрсатган улкан марҳаматидир. Мусулмон банда таҳорат қилаётганида яхши ният билан Аллоҳ таолодан астойдил тилаб, ушбу ҳадиси шарифни эслаган ҳолда ҳар аъзосини ювганида «Илоҳо, ушбу аъзолардан содир бўлган гуноҳларим тўкилган бўлсин», деб сўраса, иншааллоҳ, мақсади ҳосил бўлади. Чунки таҳорат қилиш ҳам аввал айтиб ўтилганидек, катта ибодатдир. Шунинг учун ҳам таҳорат қилаётганда бошқалар билан гаплашиш, шоша-пиша, чала-чулпа таҳорат қилиш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак. Таҳорат Аллоҳ таоло томонидан кичик гуноҳларини ювиб олиши учун бандага берилган қулай фурсатдир.

Азонни эшитган одам қиёмат чақириғини хаёлига келтирсин. Ўшанда нима деб жавоб беришини ўйласин. Маҳшарга қай ҳолатда ҳозир бўлишини кўз олдига келтирсин.

Намоз учун авратини тўсганда бу билан халқдан баданининг уят жойларини тўсаётганини билсин ва Ҳақдан ички шармандаликларини ва нуқсонларини қандай тўсишини ўйласин. Уларни фақат тавба-надомат, ҳаё ва уят ҳамда хавфу умидворлик тўсиши мумкинлигини унутмасин.

Қиблага юзланганида турли тарафларни қўйиб, юзини фақат Байтуллоҳга ўгирганини билсин ва қалбини ҳам барча нарсалардан узиб, ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзига боғласин.

Намозхон «Аллоҳу Акбар!» деб такбир айтганда тилини дили тасдиқласин. Ўша сўзни айтганида дилида Аллоҳ таолодан улкан нарса қолмасин. Агар ундай бўлмаса, дили тилини тасдиқламаган бўлади.

Шунингдек, тили билан «Аъузу биллааҳи»ни айтиб, Аллоҳ таолодан паноҳ тилаганида дили билан ҳам Аллоҳдан паноҳ сўрамаса, гапи ёлғон бўлади.

Намозхон қироатининг маъносини тушуниб бориши жуда ҳам фойдалидир. Айниқса, «Фотиҳа»ни ўқиганда...

Имом Насоий машҳур саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийни доимо эсда тутиш лозим:

َعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله ُعَنْهَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: قَسَمْتُ الصَّلَاةَ بَيْنِي وَبَيْنَ عَبْدِي نِصْفَيْنِ، فَنِصْفُهَا لِي وَنِصْفُهَا لِعَبْدِي وَلِعَبْدِي مَا سَأَلَ. قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: يَقُولُ الْعَبْدُ

ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ

َيَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: حَمَدَنِي عَبْدِي. يَقُولُ الْعَبْدُ

ﭛ ﭜ

َ يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَثْنَى عَلَيَّ عَبْدِي. يَقُولُ الْعَبْدُ

ﭞ ﭟ ﭠ

َقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: مَجَّدَنِي عَبْدِي. يَقُولُ الْعَبْدُ

ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ

َيَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: مَجَّدَنِي عَبْدِي. يَقُولُ الْعَبْدُ

ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ

َ فَهَذِهِ الْآيَةُ بَيْنِي وَبَيْنَ عَبْدِي وَلِعَبْدِي مَا سَأَلَ. يَقُولُ الْعَبْد

ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ

َفَهَؤُلَاءِ لِعَبْدِي وَلِعَبْدِي مَا سَأَلَ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, ярми Менга, ярми бандамга ва бандамга сўраган нарсаси.

Агар банда: «Алҳамду лиллааҳи Роббил аъламийн», деса, Аллоҳ азза ва жалла: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», дейди.

Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», деса, Аллоҳ азза ва жалла: «Бандам менга сано – мақтов айтди», дейди.

Банда: «Малики явмиддийн», деса, Аллоҳ азза ва жалла: «Бандам мени улуғлади», дейди.

Банда: «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн», деса, Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», дейди.

Агар банда: «Иҳдинас-сиротал мустақийм, сиротоллазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим ва лаззооллийн», деса, Аллоҳ: «Булар бандамга хос, сўраганини бердим», дейди».

Насоий ривоят қилган.

Салафи солиҳлардан намозда қироат маъносини ҳис этиб, ҳушидан кетиб ёки ҳаётни тарк этиб йиқилганлар бўлган.

Намозхон рукуъда тавозеъни, саждада хору зорликни ҳис этиб туриши зарур. Шунингдек, намоздаги тасбеҳ, такбир ва барча дуоларни ҳам чин қалбдан, бутун вужуд ила ҳис этиб ўқиш, маъноларини уқиш ва намоздаги мана шу ҳолатларни ҳаётда ҳам сақлаб яшашга ҳаракат қилмоқ лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва салафи солиҳларимиз намозда қалбнинг ҳозир бўлмаслигини айб санаганлар.

عَنْ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ رَضِيَ الله ُعَنْهَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «إِنَّ الرَّجُلَ لَيَنْصَرِفُ وَمَا كُتِبَ لَهُ إِلَّا عُشْرُ صَلَاتِهِ تُسْعُها ثُمْنُهَا سُبْعُهَا سُدُسُهَا خُمُسُهَا رُبُعُهَا ثُلُثُهَا نِصْفُهَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, бир одам (намоздан) турганида, унга унинг ўндан бири, тўққиздан бири, саккиздан бири, еттидан бири, олтидан бири, бешдан бири, тўртдан бири, учдан бири ёки ярмигина ёзилган бўлади», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифдан намоз билан намознинг фарқи борлиги, ҳатто қабул бўлган намозлар орасида ҳам фарқ бўлиши кўриниб турибди.

Ҳамма ҳам намоз ўқийверади, аммо ўша намозга Аллоҳ таоло томонидан бериладиган ажр намозхоннинг ихлоси ва хушуъ-хузуъсига қараб берилар экан. Хушуъ-хузуъни, ихлосни жойига қўйган одам намоз учун белгиланган савобнинг ҳаммасини олар экан. Хушуъ-хузуъ ва ихлос камайган сари бериладиган савоб ҳам ярим, учдан бир, тўртдан бир, ўндан бир бўлиб камайиб кетаверади.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу: «Ким намозда туриб қасд ила ўнгида ва чапида ким турганини билса, намози намоз эмас», деган.

Абдул Воҳид ибн Зайд раҳматуллоҳи алайҳи шундай дейди: «Уламолар банда намозидан қанчасини эсида сақласа, шунчаси уники бўлишига ижмоъ қилишган».

Баъзи мухлис кишилардан қуйидагилар ривоят қилинади: «Бир киши ўғлига: «Масжиддан шом намозини ўқиган намозхонларни бошлаб келгин, уларга эҳсонимиз бор», дебди. Ўғил намоздан кейин масжид дарвозасидан чиқаётганлардан имом «Фотиҳа»дан кейин қайси сурани ўқиганини сўраб, тўғри айтганларни бошлаб келибди. Отаси меҳмонлар озлигининг сабабини сўраганида, «Ўзингиз шом намозини ўқиганларни бошлаб кел», деган эдингиз, менимча фақат шулар ўқишди», деб жавоб берган экан.

Албатта, бу ўлчовлар тақво юзасидан бўлган ўлчовлардир. Аммо фатво юзасидан бошлаш такбирини айтганда қалби ҳозир бўлиб, намоз ўқиган кишининг фарзи адо бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қалб ҳозирлиги намознинг руҳидир. Буни ҳеч қачон унутмаслик лозим.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввало ғийбатчи қиладиган ғийбати туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши керак.Шунингдек, унинг савоблари ғийбат қилинган одамга олиб давоми...

3649 14:00 / 27.02.2021
Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди. Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарфхаражатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай давоми...

3214 05:00 / 01.03.2017
1. Авомларнинг даражаси. Савобнинг ҳосил бўлиши ила оқибатнинг яхши бўлиши. 2. Хосларнинг даражаси. Розилик ва яқинликнинг ҳосил бўлиши. 3. Хосларнинг хосининг давоми...

1618 19:00 / 01.10.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабрни инсон эга бўлиши мумкин бўлган энг яхши амал деб таърифлаганлар. Сабр minus бандани ҳаромдан сақлайди, ҳалолга ундайди давоми...

10244 19:03 / 30.11.2019