Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (36-дарс). Хатми хожагон

16:10 / 10.06.2019 7739 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нақшбандия тариқатидаги соликларнинг тўпланиб адо этадиган зикрлардан бирининг  номи «хатми хожагон»дир. Бу хатм силсилаи шарифдаги Боязид Бистомий, Абул Ҳасан Ҳарақоний, Абу Юсуф Ҳамадоний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд каби Нақшбандия тариқатининг буюк шайхлари томонидан бажариб келингани ва тавсия этилгани манбаларда қайд этилади. 

Бу зикрнинг бошқа тариқатлардаги зикрдан фарқи шуки, унда имкон қадар фақат нақшбандия тариқатига мансуб кишилар иштирок этади. Хатми хожагон зикри ҳам нақшбандия тариқатидаги бошқа зикрлар қатори хуфя тарзда (паст овозда) адо этилади.

Бу хатм иккига – «хатми хожагони кабир» ва «хатми хожагони сағир»га бўлинади. 

Зикр ҳалқасидаги кишиларнинг сони ўн кишидан ортиқ бўлса, хатми хожагони кабир қилинади. Агар иштирокчилар ўн кишидан оз бўлса, хатми хожагони сағир қилинади. Шундай бўлсада, хатми кабирни ҳам, хатми сағирни ҳам иштирокчилар миқдорига қарамасдан бажариш мумкинлиги маълум қилинган. 

Хатми сағир билан хатми кабир орасида иккита фарқ бор. 

Хатми сағирда «Алам нашроҳ лака» сурасини етмиш тўққиз марта ўқиш йўқ. Шунингдек, унда Ихлос сурасини минг бир марта ўқиш ўрнига беш юз марта «Я Боқий! Антал Боқий!» айтилади. (Айрим манбаларда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм” айтилиши маълум қилинган)

Хатми хожагони кабирнинг ижроси қуйидагича бўлади:

«Нақшбандия тариқатига мансуб бир гуруҳ кишилар қулай ва бўш жойга ҳалқа шаклида тиз чўкиб ўтирадилар. Бир киши эшик ва туйнукларни ёпиб, ташқаридаги кишилар кўрмайдиган даражага келтиради. Тариқатда тажрибали ва кишилар орасида обрўси бор киши хатмни бошқаради. Иложи бўлса, хатм бўлаётган жой қоронғилаштирилади. Зокирлар фикрларини бир жойга жамлашлари учун кўзларини юмиб олишлари маслаҳат берилади. 

Юзта кичик, ўнта каттароқ тошлар келтирилади. Бир киши катта тошларни бошлиқ олдига қўйиб, юзта кичик тошларни хатмнинг қолган иштирокчиларига бўлиб беради. Агар хатмда иштирок этаётганлар ўнта ёки ундан ортиқ бўлсалар, кичик тошларнинг йигирма биттаси бошлиққа, қолган етмиш тўққизтаси бошқа одамларга тарқатилади.

Албатта, асосий мақсад саноқни тўғри қилиш бўлгани учун, тош ўрнига тасбеҳ ёки ҳисобга қулай бошқа нарсалардан фойдаланиш ҳам мумкин.

Шундан сўнг хатм бошланади. 

Аввал ҳалқабоши: «Астағфируллоҳ! Астағфируллоҳ! Астағфируллоҳал Азийм ал Карийм, Роббул аршил азийм ва атубу илайҳи», дейди.

Кейин сураи Фотиҳа ўқилади. Ҳалқабоши билан бирга унинг ўнг тарафида ўтирган олти киши жами етти марта Фотиҳани ўқийдилар. 

Сўнгра салавоти шариф бошланади. Жамоадаги кишилар қўлларидаги тошлар ададича салавот айтадилар. Улар тошларни ўнг қўлларида тутган ҳолларида «Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммадин ва ъалаа оли саййидина Муҳаммад», деб ҳар сафар бир тошни ўнг қўлларидан чап қўлларига ўтказадилар.

Салавоти шарифни тамомлаганларидан кейин етмиш тўққиз марта «Алам нашроҳ лака» сураси ўқилади. Ҳар бир иштирокчи фақат ўзи эшитадиган даражада паст овозда қироат қилади. Бу ўқиш тамом бўлганидан кейин бир киши йигирма бир дона тошни ҳалқабошига, қолганларини жамоа аъзоларига яна қайтадан тарқатади. 

Кейин ҳалқабоши ўн марта Ихлос сурасини ўқийди. Қолганлар яна тошларни чап қўлларидан ўнг қўлларига ўтказиб, Ихлос сураси ададини минг бир мартага етказадилар. 

Сўнгра яна етти марта Фотиҳа сураси ўқилади. Бу сафарги ўқишда ҳалқабоши билан бирга унинг чап тарафида ўтирган олти киши иштирок этадилар. 

Яна юз марта салавоти шариф айтилади. Ундан сўнг дуо бошланади. 

Дуохон Нақшбандия тариқати шайхлари силсиласидаги зотларнинг номларини бирин-кетин, ўртача овоз билан атаб чиқади. Бошқалар ҳар бир шайхнинг номлари зикр қилинганда дуо қилиб, у зотнинг руҳониятидан истимдодга, яъни маънавий-руҳий мадад олишга ҳаракат қилади.

Йиғилганлар ўн кишидан оз бўлса, хатми хожагони сағир қилинади. 

Унда истиғфор, Фотиҳа ва салавоти шарифдан сўнг ҳалқабоши беш марта «Я Боқий! Антал Боқий!»ни такрорлайди. Жамоат аъзолари ўнг қўлларидаги тошларини чап қўлларига ўтказган ҳолда уни беш юз марта такрорлайдилар. Қолгани хатми кабирдаги каби давом этади. Хатми хожагон жуда ҳам кўп фазилатли зикр бўлгани сабаб, ҳар куни Аср намозидан кейин қилиш одобдан саналади. Имкони бўлмаса, ҳеч бўлмаганда, ҳафтада икки марта қилиш керак бўлади. Бунинг учун алоҳида изн олишнинг кераги йўқ. Муридлар ичида ким буни билса, қилаверади. Баъзи бир гуруҳлар, хатм ўтказиш учун ҳам изн керак, дейдилар. 

 “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобидан


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ҳавойи нафсга эргашиш диннинг нуқсонидир.2. Ҳавойи нафсга эргашиш шайтонга дўстлик, Роҳманга душманликдир.3. Ҳавойи нафсга эргашиш Аллоҳ таолонинг наздида кўп давоми...

2262 00:00 / 30.10.2022
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хутбада шуларни айтган эдиларndash Мўмин одам икки қўрқув, икки ажал орасидадир. Булардан бири мозий ndash ўтмишдир. давоми...

4448 16:04 / 11.12.2018
Руҳий тарбия соҳасида .тахаллуқ, ndash .хулқланиш, деганда Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ила хулқланиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу борада эргашиш давоми...

3465 05:00 / 28.02.2017
.Албатта, Аллоҳ зикр қилинса қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига таваккул қиладиганларгина давоми...

3576 13:00 / 30.05.2020
Аудиолар

135066 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55345 14:35 / 11.08.2021