1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Зинокорнинг болалари ёки закийлик оқибати

19:27 / 20.05.2017 10761 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Башорат берувчи» номи билан танилган бир қабила ҳақида ҳикоя қилинади. Бу қабила илм-маърифат ва заковатда ажралиб турганидан уларга ушбу ном нисбат берилган.

Мазкур қабиладан юзидан нур ёғилган бир ҳаким зот чиқди. Бу ҳакимнинг учта ўғли бор эди. Уларнинг ҳаммасига бир хил қилиб «Абдуллоҳ» деб исм қўйганди. Ҳаким нега бундай қилганини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмасди.

Кунлар ўтиб, ҳакимнинг ажали етиб, вафот этди. Бу зот: «Абдуллоҳга мерос бор, Абдуллоҳга мерос йўқ, Абдуллоҳга мерос бор», деб ёзиб қолдирди. Ака-укалар васиятномани ўқиб, оталари ишига ажабланишди. Улар кимга мерос йўқлигини билишмасди. Бошқа одамлар уларга заковат ва ҳикмат билан танилган бир қозига боришни маслаҳат беришди. Бу қози узоқ бир қишлоқда яшарди. Ака-укалар унинг ҳузурига бориш учун қарор қилишди.

Йўлда улар бир нарсани қидириб юрган кишига дуч келишди.

Киши ака-укаларга:

– Туяни кўрмадингизми? – деди.

Биринчи Абдуллоҳ:

– Унинг кўзи кўр эдими? – деди.

Киши:

– Ҳа, – деди.

Иккинчи Абдуллоҳ:

– Унинг думи кесикмиди? – деди.

– Ҳа! – деди киши.

Учинчи Абдуллоҳ:

– Чўлоқмиди? – деди.

Киши яна:

– Ҳа, – деди.

Абдуллоҳлар туянинг нозик сифатларини айтиб беришганидан у киши улар туяни кўрган, деб ўйлади. Хурсанд бўлиб:

– Туямни кўрдиларингизми?! – деб қайта сўради.

Улар:

– Йўқ, туяни кўрмадик, – дейишди.

– Туяни сифатлаб бериб, уни қандай кўрмасликларингиз мумкин?! – деб туя эгасининг боши қотди.

Кейин киши:

– Сизлар уни ўғирлагансизлар, акс ҳолда уни таърифлаб беролмасдингизлар, – деди.

Ака-укалар:

– Аллоҳга қасамки, уни ўғирламадик, – дейишди.

Киши:

– Сизларнинг устингиздан қозига шикоят қиламан, – деди.

– Биз қозининг олдига кетяпмиз, биз билан бирга юринг, – дейишди ака-укалар.

Улар биргаликда қозининг олдига боришди. Ҳар бири ўз муаммосини арз қилди.

Қози уларга:

– Ҳозир бориб дам олинглар, узоқ сафардан чарчагансизлар, – деди.

Қози бир ходимига уларга зиёфат қилиб беришни буюрди. Бошқа ходимига эса зиёфатда овқатланаётганларида уларни кузатишни тайинлади.

Нонушта пайтида биринчи Абдуллоҳ:

– Бизга тушлик тайёрлаган аёл ҳомиладор экан, – деди.

Иккинчи Абдуллоҳ:

– Биз еяётган гўшт эчкиники эмас, итники экан, – деди.

Учинчи Абдуллоҳ:

– Қози зинокорнинг ўғли экан, – деди.

Уларни кузатишга буюрилган ходим ҳамма гапларни эшитди.

Кейинги куни қози ходимидан нонушта вақтида нима юз бергани ҳақида сўради.

– Улардан бири тушлик тайёрлаган аёл ҳомиладор, деб айтди, – деди ходим.

Қози ўша аёлга бориб:

– Сен ҳомиладормисан? – деб сўради. Аёл буни узоқ инкор этди. Қозининг қаттиқ сўроғидан кейин ҳомиладорлигини эътироф этди. «Бу аёлни кўрмай туриб, ҳомиладорлигини қандай билишди экан?» деб қози ҳайратда қолди.

Қози ходими олдига қайтиб бориб:

– Бошқаси нима деди? – деб сўради.

– Бошқа Абдуллоҳ еяётган гўштлари эчкиники эмас, итники эканини айтди, – деди ходим.

Қози сўйишга тайинланган киши олдига борди ва ундан кеча нима сўйганини сўради. Қассоб эчки сўйганини айтди. Қози ёлғон гапирса, буни билиб олишини билдирди ва ундан ростини айтишини талаб қилди. Қассоб сўйишга қўй топа олмаганидан итни сўйганини айтди. Қози «Улар гўштни фақат дастурхонда кўриб, ит гўштилигини қаердан билишди экан?» деб ҳайратланди.

Қозининг бошида бир нечта савол айланган ҳолатда ходимининг олдига қайтиб:

– Улар яна нимадир дейишдими? – деб сўради.

Ходим:

– Бошқа гап гапиришмади, – деди.

Қози ходимининг безовталигидан шубҳаланиб, ҳақиқатни айт, деб қатъий талаб қилди. Ходим узоқ вақт қайсарлик қилиб турди. Кейин:

– Учинчи Абдуллоҳ сизни зинокорнинг ўғли, деб айтди, – деди.

Қози йиғлаб юборди. Узоқ ўйланиб туриб, онаси олдига бориб, ҳақиқий ота-онаси кимлигини билишга қарор қилди.

Она олдинига қозининг саволидан ажабланиб, ҳақиқатни беркитди.

– Сен отангнинг ўғлисан, у сенга ўз исмини берган, – деди.

Қози зийрак эди. У онасининг жавобидан шубҳаланиб, саволини қайта сўради. Онаси узоқ йиғлаб, жавобини ўзгартирди. Она ҳақиқатни билмоқчи бўлиб қатъий турган ўғлини қучоқлаб, у бошқа одамнинг ўғли эканини айтди. Бу кучли зарба қозини қаттиқ жароҳатлади. Қандай қилиб зинодан бўлиши мумкин?! Буни нега олдинроқ билмади?!

Шундан кейин қози туя ва васият масалаларини кўриб чиқиш учун Абдуллоҳларни ҳамда туя эгасини тўплади.

Қози биринчи Абдуллоҳдан:

– Туянинг кўр эканини қаердан билдинг? – деб сўради.

Биринчи Абдуллоҳ:

– Туя кўзи кўрган жойдан ўт ейди, кўрмайдиган томонидан еёлмайди. Туя ўт еган жойда бунинг белгисини кўрдим ва бир кўзи кўр туя эканини билдим, – деди.

Қози иккинчи Абдуллоҳдан:

– Туянинг думи кесиклигини қаердан билдинг? – деб сўради.

Иккинчи Абдуллоҳ:

– Одатда соғлом туя тезак ташлаётганида думини ўнгга ва чапга ликиллатиб, тезагини титиб, ерга сочиб ташлайди. Туя йўқолган жойда тезак сочилмаган, тўпланган ҳолатда экан. Шундан туянинг думи кесик эканини билдим, – деди.

Қози охирги Абдуллоҳга:

– Туянинг чўлоқлигини қаердан билдинг? – деди.

Абдуллоҳ:

– Туянинг ердаги оёқ изидан унинг чўлоқлигини билдим, – деди.

Қози Абдуллоҳларнинг гапларини эшитиб, ишнинг ҳақиқатини тушунди ва туянинг эгасига кетиши мумкинлигини айтди.

Туянинг эгаси кетгач, қози:

– Сизларга тушлик тайёрлаган аёл ҳомиладор эканини қаердан билдингиз? – деди.

Биринчи Абдуллоҳ:

– Бизга тушликда берилган ноннинг бир томони қалин, бир томони юпқа экан. Ҳомиладор аёлнинг қорни тўсқинлик қилмаганида нон бундай бўлмасди. Шундан аёлнинг ҳомиладор эканини билдим, – деди.

– Сизларга берилган гўшт ит гўшти эканини қаердан билдингиз? – деб сўради қози.

Иккинчи Абдуллоҳ:

– Қўй, эчки, туя, мол гўштларининг барчаси суяк, гўшт, кейин ёғ бўлади. Ит гўшти эса суяк, ёғ, сўнг гўшт бўлади. Шундан ит гўшти эканини билдим, – деди.

Кейин учинчи Абдуллоҳга навбат келди. Қози бу лаҳзани кутаётганди.

– Сен менинг зинокор фарзанди эканимни қаердан билдинг? – деб сўради.

Учинчи Абдуллоҳ:

– Сиз бизга жосуслик қилиш учун одам жўнатдингиз. Одатда бунақа иш зинодан туғилган одамлардан чиқади, – деди.

Қози унга:

– Зинокорнинг боласини зинокорнинг боласи танийди-да, акаларинг уйида сенга мерос йўқ, чунки сен зинокорнинг ўғлисан, – деди.

Бизнинг замонамизда ҳам шундай закий ва донишманд одамлар қолганмикин?!

Ҳумайро

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иффат..Иффат, сўзи луғатда .қабиҳ нарсадан тийилиш, деган маънони англатади.Уламолардан Роғиб .Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлиши бўлиб, у ила шаҳватнинг давоми...

3646 05:00 / 06.03.2017
. ,. .Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абзодан, у отасидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тонг оттирсалар, .Асбаҳнаа давоми...

2827 14:07 / 18.12.2018
Маҳзунлик йилиАллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз давоми...

4519 18:30 / 14.03.2017
Ибодат маъносини тўғри тушуниб, ҳар бир ишимизни шариатга мос қилиб, Аллоҳнинг амрига, Набий алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ олиб борсак, барча ишимиз давоми...

2331 19:00 / 17.12.2022