1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шаъбон ойи рўзаси

22:40 / 05.03.2022 2940 pdf Ўқиш режими + -

Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам рўза тутсалар, энди (бу ой охиригача) рўзаларини очмас эканлар, деб ўйлаб қолардик, рўза тутмай юрсалар, энди тутмас эканлар, деган ҳаёлга борардик. Рамазондан бошқа бирор ойда тўлиқ рўза тутганларини билмайман, Шаъбон ойида эса бошқа ойлардан кўра кўп рўза тутганларининг гувоҳи бўлганман», дер эдилар.

(Бухорий ва Муслим ривояти)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам Рамазондан бошқа ойда тўлиқ рўза тутмаганлар», дейилади. 

(Бухорий  ва Муслим ривояти).

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: «Ё Расулаллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) биронта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар оламлар Ҳожасига кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар.

(Насоий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қачонки Шаъбон ойининг ярми ўтса, рўза тутманглар!» (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

Уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида: "Бу ерда Шаъбон ойини тўлиқ рўза тутиш билан ўтказмасликка таъкид борлиги, аммо баъзи инсонларнинг душанба ва пайшанба, ёки ҳар (Ҳижрий) ойнинг 13-14-15 кунларида тутадиган одатий (нафл) рўзалари бўлса, Шаъбон ойининг ярмидан кейин ҳам уларнинг рўза тутишларида ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошқа бир ҳадисларида: «Рамазондан бир ёки икки кун аввал рўза тутманглар. Бироқ, бир киши (нафл) рўза(ларини) тутаётган бўлса, тутаверсин»,– деганлар", – деб айтишади".

 (Бухорий ва Муслим ривояти)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар» . (Бухорий ва Муслим ривояти).

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Индонезия Шимолий Суматра провинцияси Уламолар Кенгаши раҳбари Маратуа Симанжунтак бошчилигидаги делегация ташриф давоми...

958 18:24 / 06.11.2024
1 октябрь куни Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консули Фахриддин Насриев билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон давоми...

2918 17:22 / 04.10.2021
Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Қуръон тажвидини ўргатиш, бўлими очилди.Ушбу давоми...

2544 16:20 / 09.08.2021
Хабарингиз бор ўтган йили Янги Зеландияда икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида 51 мусулмон ҳалок бўлган эди. Айтиб ўтиш лозимки, машъум воқеадан сўнг давлатнинг давоми...

3053 11:30 / 17.07.2019
Аудиолар

211838 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131084 14:35 / 11.08.2021