1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Амалдан сўнг нафсни ҳисоб-китоб қилиш (Муҳосаба)

20:01 / 21.11.2018 3578 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафсни тергаб туриш ниҳоятда фазилатли ишдир. Бу ишга Аллоҳ таоло амр қилган.

Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида марҳамат қилади:

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ

 «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар бир жон эртанги кун учун нима тақдим қилганига назар солсин» (18-оят).

«Эртанги кун»дан мурод, қиёмат. Қиёмат нисбатан жуда яқин вақт, шунинг учун ҳам у «эрта» дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учун нима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак.

Албатта, қиёмат куни мол-дунё, мансаб, насаб, ёр-дўст ёрдам бера олмайди, балки иймон, Ислом ва қилинган яхши амаллар ёрдам беради. Шунинг учун ҳар бир одам қиёматга тайёргарлигини кўриб қўйиши керак.

Бунда ўтган ишларни ҳисоб-китоб қилиб туришга амр бор. Шунинг учун ҳам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Амалларингиз тортилишидан олдин ўзингиз тортинг», деган.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу кеч кирса, ўз оёғига дарра билан ура туриб: «Бугун нима иш қилдинг?» дер экан.

Маймун ибн Меҳрон дейди: «Ўзини ўзи шеригидан кўра қаттиқроқ тергамаган одам тақводорлардан бўла олмайди. Ишни қилиб бўлгандан кейин шериклар бир-бирларини тергайдилар-ку!»

Абдуллоҳ ибн Саломнинг бир кўтарим ўтин орқалаб кетаётганини кўрганлар: «Эй Абу Юсуф! Болаларинг ва ғуломларинг кўтарса ҳам бўларди?!» дедилар.

«Нафсимни текшириб кўришни ирода қилдим. Ёқтирармикан ёки йўқ!» деди у.

Ҳасан Басрий: «Мўмин киши ўз нафсини Аллоҳ таоло учун тергаб туради. Бу дунёда ўзларини тергаб турган қавмларнинг у дунёда ҳисоби осон бўлади. Бу дунёда ишни ҳисоб-китобсиз қилганларнинг ҳисоби қиёмат куни машаққатли бўлади», деган.

«Ва маломатчи нафс билан қасам» оятининг тафсирида Ҳасан шундай деган: «Мўминнинг фақат нафсини маломат қилиб турганини кўрасан: «Бу сўзим ила нимани ирода қилдим?», «Бу еганим ила нимани ирода қилдим?», «Бу ичганим ила нимани ирода қил-дим?..» Фожир эса ўзини ўзи тергамай кетаверади».


“Нақшбандия: вазифалар, зикрлар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Тавҳид, сўзи луғатда .ваҳҳада, ndash .юваҳҳиду, ndash .тавҳийдан, лафзларининг масдаридан олинган бўлиб, бирор нарсага бирлик ва фардликни нисбат беришни ва ундан давоми...

3442 00:00 / 06.11.2022
Хожа Муҳаммад Зоҳид қуддиса сирруҳуБу зоти олийнинг туғилган юртлари ва йиллари ҳақида маълумотимиз йўқ. Вафотлари эса ҳижрий 936 сана, милодий 1529 санада Бадахшда давоми...

7470 17:00 / 08.02.2019
Закотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз синфдан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа борБиринчи одоб Аллоҳ таоло уни ғамга солган нарсани йўқ давоми...

6817 15:30 / 04.04.2020
Чақимчилик араб тилида .намийма, дейилиб, луғатда бир нарсани зоҳир қилишни билдиради. Уламолар чақимчиликни қуйидагича таърифлаганлар Имом Нававий .Чақимчилик давоми...

5033 15:00 / 27.03.2021