1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ота-оналарга Қуръоний олти насиҳат

17:00 / 19.02.2022 3486 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг...

Нуҳ алайҳиcсалом ҳам ўғилларига 950 йил насиҳат қилди.

«Батаҳқиқ, Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк Куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди» (Аъроф сураси, 59-оят).

2. Фарзандларингизнинг баъзи хатолатини кўрмасликка олинг...

Яъқуб алайҳиcсалом ўғиллари ёлғон гапириб турганини билса ҳам ҳеч нарса демади.

«Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Ҳавои нафсингиз сизга бирор ишни чиройли кўрсатибди. Энди ишим – чиройли сабр. Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», деди» (Юсуф сураси, 18-оят).

3. Ўғлингиз йўқлигидан маҳзун бўлманг...

Нуҳ алайҳиcсаломга ўғил синов бўлди. Шуъайб алайҳиcсаломга қизлари раҳмат бўлди. Қизлари Мусо каби улул азм пайғамбарга аёл бўлиш шарафига эришди.

«Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуро сураси, 49-оят).

4. Тақво барча нарсанинг калити...

Иброҳим алайҳиcсалом тақвосига муносиб тарзда Исмоил алайҳиcсалом билан тақдирланди.

«Ўшанда улар унинг ҳузурига кириб: «Салом», дедилар. У: «Биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди. Улар: «Қўрқма, биз сенга билимдон ўғилнинг хушхабарини берамиз», дедилар» (Ҳижр сураси, 52-53-оятлар).

5. Она тарбиячидир...

Ҳазрати Марям ҳам Ийсо алайҳиcсаломни бир ўзи тарбия қилди ва бу вазифани жуда гўзал тарзда амалга оширди.

«(Ийсо) деди: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени набий қилди. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди. Мени волидамга меҳрибон қилди, димоғдор, бадбахт қилмади» (Марям сураси, 30 – 32-оятлар).

6. Доимо дуо бўлинг...

«Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят).

 

Нозима Абдумалик қизи

«Ҳилол» журналининг 12(33) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ бир кишидан сўрадиЁшингиз нечадаУ .Олтмишда, деб жавоб берди.Фузайл .Сиз олтмиш йилдан бери Роббингиз томон юриб, Унга етишингизга оз давоми...

9875 19:00 / 23.10.2022
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон мўмин қабрида ўтирғизилса, унга келинади. Сўнгра .Ашҳаду давоми...

6145 15:40 / 05.11.2024
Инсон боласи бир кечакундузда учта синовга учрайди, лекин кўпчилик уларнинг бирортасидан ибрат олмайди. Биринчиси, ҳар куни умридан бир кун камаяди, лекин бунга давоми...

1811 16:25 / 11.09.2024
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ дедилар .Динингда турли қарамақаршилик ва баҳслар тўлқинига тушиб қолсанг, динда собит турганларни ўта қаттиқ давоми...

1861 09:00 / 21.02.2023