Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (30-дарс)

13:30 / 26.04.2019 6142 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

170. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг ўғли Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, эшитишимча Абдуллоҳ ибн Убайни қатл қилмоқчи экансиз. Агар шундай қилсангиз, буни менга буюринг. Сизга мен унинг бошини келтираман. Аллоҳга қасамки, мендан кўра отасини ҳурмат қиладиган одам йўқлигини Хазраж яхши билади. Лекин сиз бир мусулмон кишига амр қилсангиз, уни қатл қилса, менинг нафсим Абдуллоҳнинг қотили ер юзида тирик юришини кўра олмай, уни ўлдириб қўйишимдан қўрқаман. Кофирни деб мўминни қатл қилиб, дўзахга тушмайин», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Биз унга гўзал муносабатда бўламиз ва токи биз билан бўлар экан, унга мулойимлик қиламиз», дедилар».

Ибн Ҳишом, Табарий, Байҳақий, Ибн Жавзий ва бошқалар ривоят қилишган.

* * *

171. Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул вафот қилганда, унинг ўғли Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, отасини кафанлаш учун кўйлакларини беришни сўради. Шунда у зот бердилар. Сўнгра унга жаноза намози ўқишни сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиш учун турган эдилар, Умар туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан тутди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизни унга намоз ўқишдан қайтарган бўлса ҳам сиз унга намоз ўқийсизми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ менга ихтиёрни берган. «Уларга истиғфор айтсанг ҳам, истиғфор айтмасанг ҳам, агар етмиш марта айтсанг ҳам», деган. Мен етмишдан зиёда қиламан», дедилар. «Ахир у мунофиқ-ку?!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўқидилар. Сўнг Аллоҳ азза ва жалла: «Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма»(ояти)ни нозил қилди».

Бошқа ривоятда: «Бас, уларга намоз ўқишни тарк қилдилар» зиёда қилинган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

172. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Убай қабрига киритилганидан кейин келдилар. Амр қилган эдилар, уни чиқариб, у зотнинг тиззалари устига қўйилди. Шунда у зот дам урдилар ва унга кўйлакларини кийгиздилар. Аллоҳу аълам».

Бошқа ривоятда: «Бадрда асирлар келтирилганда, Аббосни ҳам олиб келишди. Унинг устида кийими йўқ эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг учун кўйлак қарадилар. Абдуллоҳ ибн Убайнинг кўйлаги унга тўғри келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўшани кийдирдилар. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз кўйлакларини ечиб, унга (Абдуллоҳ ибн Убайга) кийдирдилар.

Ибн Уяйна айтди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга унинг ўтказиб қўйгани бор эди, ўшани қайтардилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

173. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига яҳудийлардан бир гуруҳи келиб: «Ассаму алайка» (Сенга ўлим бўлсин), дейишди. Мен буни фаҳмладим ва «Сизларга ҳам сам (ўлим) бўлсин! Сизларни Аллоҳ лаънатласин!» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шошма, эй Оиша! Аллоҳ барча ишларда мулойимликни ёқтиради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Уларнинг нима деганларини эшитмадингизми?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ҳам «ва сизларга ҳам» дедим», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
112. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. У зот ҳожатга кетдилар. Биз ҳумарра давоми...

6352 13:45 / 11.01.2019
Аллоҳ таоло.Куфр келтирганларнинг сени қамаш, ўлдириш ёки чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам .макр, қилди. Аллоҳ .макр, давоми...

5051 16:44 / 05.01.2018
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади.Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишишингизга давоми...

3317 20:02 / 28.04.2017
Албатта, саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг адолати исботи Ислом ақидасининг дуруст бўлиши учун лозимотлардан биридир.Моликий усул имомларининг улуғларидан бири давоми...

5216 20:03 / 26.03.2018