Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳ манфаат берадиган амал | Сийрат дарслари (286-дарс)

19:00 / 14.06.2024 2908 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

436. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг», дедим. «Рўзани лозим тут, унинг ўхшаши йўқдир», дедилар.

Насоий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

437. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик (йиллик масофага) узоқ қилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

438. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён деб номланади. Қиёмат куни рўзадорлар ундан киришади, улардан бошқа бирортаси кирмайди. «Рўзадорлар қаерда?» дейилади. Улар шундан киришади. Уларнинг охиргиси кирганда у беркитилади. Ундан бошқа ҳеч ким кирмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

439. Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу билан бирга рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмайди», дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

440. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ойни кўриб, рўза тутинглар. Ойни кўриб, рўзани очинглар. Агар (ой) сизлардан булут билан тўсилиб қолса, ўттиз кун рўза тутинглар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло.Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. давоми...

8571 15:13 / 02.01.2018
556. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалолловчини ва ҳалоллатувчини лаънатладилар,. Абу Довуд, Термизий, Ибн давоми...

4904 17:00 / 27.08.2021
. . .Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У кишига Абу Саъийд алХудрий розияллоҳу анҳу.Мен давоми...

4756 13:30 / 23.08.2020
Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб келганларидан кейин, Ислом таълимотлари туфайли олам худди обҳаво ўзгаргандек бутунлай ўзгариб кетди. Инсоният давоми...

4785 16:00 / 28.04.2017