Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (19-дарс)

14:10 / 08.02.2019 5381 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга муомалалари

* * *

133. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ким яхшилик қилишимга ҳақлироқ?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?»  деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Отанг», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

134. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин мўминага ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтириб қолар», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

135. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

У «Эй иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни зулмла меросга олиш ҳалол эмас» ояти ҳақида айтди: «Эркак киши вафот этса, унинг қариндошлари хотинига ҳақлироқ бўлар эди. Хоҳласа, биронтаси унга уйланар ёки бошқа бировга эрга берар ёки эрга беришмас эди. Улар унга унинг аҳлидан кўра ҳақлироқ эдилар. Бу ҳақда ушбу оят нозил бўлди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

136. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Ким икки қизни балоғатга етгунча боқиб катта қилса, мен билан шундай биргадир», дедилар ва бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар».

Муслим ривоят қилган.

137. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Яҳудийлар аёллари ҳайз кўрса, уйларида бирга овқатланмай ва бирга ётмай қўйишар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрашди. Шунда Аллоҳ «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. «У кўнгилсиз нарсадир, ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг» оятини туширди. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жинсий алоқадан бошқа ҳамма нарсани қилаверинг», дедилар.

Бу (гап) яҳудийларга етди. Улар: «Бу одам бизнинг бирор ишимизни қўймай барига хилоф қилишни истайди», дейишди. Усайд ибн Ҳузайр ва Аббод ибн Бишр келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Яҳудийлар бундай, бундай дейишяпти, биз у(аёл)ларга яқинлик қилаверайликми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди. Биз у зот икковидан ғазабландилар, деб ўйладик. Иккови чиқиб кетишди. Уларнинг қаршисидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга совға қилинган сут чиқди. Шунда у зот иккисининг изидан одам юбориб, уни уларга ичирдилар. Шунда иккаласи ўзларидан у зотнинг ғазабланмаганларини билишди».

Муслим ривоят қилган.

 

* * *

138. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан хаймалада ётган эдим. Ҳайз кўриб қолдим. Аста суғурилиб чиқиб, ҳайз кийимларимни олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ҳайз кўрдингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. У зот мени чақирдилар. Яна хаймалада бирга ётдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Хаймала – чойшаб,  ёпқич.

* * *

139. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен ҳайзли ҳолимда суякни ғажиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга берар эдим. У киши менинг оғзим теккан жойга оғизларини қўяр эдилар. Ичимликни ичиб, кейин у зотга берар эдим. У киши мен ичган жойга оғизларини қўйиб ичар эдилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

* * *

140. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириш учун изн сўраб келганида, одамлар у зотнинг эшиклари олдида туришган эди. Улардан бирортасига изн берилмаган эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳуга изн берилди. У ичкарига кирди. Сўнгра Умар келди. Изн сўради, унга ҳам изн берилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида завжалари жим ўтиришарди. Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдириш учун бир гап қилай деб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Хорижанинг қизини кўрганингизда эди! Нафақа сўраган эди, бўйнига боплаб туширдим!» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар ва: «Манавилар ҳам атрофимни ўраб олиб, нафақа сўрашмоқда», дедилар.

Абу Бакр Оишанинг бўйнини эгиш учун ўрнидан турди. Умар Ҳафсанинг бўйнини эгиш учун ўрнидан турди. Икковлари ҳам: «Расулуллоҳдан у кишининг ҳузурларида йўқ нарсани талаб қиласизларми?» дейишди. «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у зотнинг ҳузурларида йўқ нарсани асло талаб қилмаймиз», дейишди.

Сўнгра у зот улардан бир ой ёки йигирма тўққиз кун четда бўлдилар. Кейин қуйидаги оят: «Эй Набий, жуфти ҳалолларингга айт...»дан то  «Сизлардан яхшилик қилганларга улуғ ажр бордир»гача нозил бўлди. У зот Оишадан бошладилар: «Эй Оиша! Мен сенга бир ишни айтаман. Шошилмасдан, ота-онанг билан маслаҳат қилиб жавоб бергин»,  дедилар. Оиша: «У қандай нарса, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот унга оятни ўқиб бердилар. «Сиз ҳақингизда ота-онам билан маслаҳат қиламанми? Йўқ! Мен Аллоҳни, Унинг Расулини ва охиратни ихтиёр қиламан. Сиздан илтимос, нимани айтганимни бошқа хотинларингизга айтмасангиз», деди. «Улардан қай бир аёл сўраса, албатта, хабарини бераман. Аллоҳ таоло мени қўпол қилиб эмас, таълим берувчи ва осонлаштирувчи қилиб юборган», дедилар у зот.

Муслим ривоят қилган.

 

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳожир ва ансорларНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот асҳоблари Маккадан Ясриб шаҳрига ҳижрат қилишиб, у жойда яшай бошлашди. Саҳобалар Маккадаги ўз давоми...

4548 17:36 / 22.02.2018
285. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аёлларидан бири бир идишдан ғусл қилишар эди,. Бухорий ривоят давоми...

2393 19:00 / 30.09.2023
53. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, одамларнинг энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли давоми...

6040 11:04 / 21.11.2018
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эркак киши эркак кишининг авратига қарамайди. Аёл киши давоми...

4097 13:30 / 29.12.2019