1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро ислом академияси делегациясининг Туркияга ташрифи давом этмоқда

12:30 / 26.04.2019 2908 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси делегацияси Туркиядаги диний таълим тизимини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Делегациянинг Анқара ҳамда Кўния шаҳарларига ташрифи самарали кечди. Хусусан, Туркия Республикасининг илк олий таълим муассасаси – Анқара университети билан ҳамкорлик битими имзоланди.

Хабарда айтилишича, Туркия Президенти ҳузуридаги Диёнат ишлари бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда имом-хатиблар малакасини оширишга оид ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Туркия Миллий таълим вазирлигига ташриф буюрган делегация ушбу мамлакатнинг имом-хатиблар мактаби ва бошқа таълим даргоҳлари фаолияти билан яқиндан танишган.

Кўниядаги Олий диний таълимга ихтисослашган марказ, Диёнат ишлари бошқармасининг маҳаллий вакиллиги фаолияти, Салжуқ университети, Жалолиддин Румий мажмуасида зиёрат туризми билан боғлиқ намунавий ишлар делегация вакилларида катта таассурот қолдирди.

Islom.uz портали таҳририяти


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 8 июнь куни илоҳиёт фанлари доктори, профессор, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раисининг биринчи ўринбосари, Москва ислом институти давоми...

1975 13:00 / 11.06.2022
Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, пойтахтимизда фаолият юритаётган юртимизнинг бир гуруҳ давоми...

1335 09:41 / 05.08.2023
Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида .Ҳаж ndash 2025, мавсумида ҳожиларга хизмат давоми...

904 11:08 / 08.05.2025
Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар давоми...

2220 13:00 / 31.07.2019