Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Фитрат | Сийрат дарслари (320-дарс)

19:00 / 07.03.2025 2211 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Фитрат бештадир: хатна; ҳаром тукларни тозалаш; қўлтиқ (остидаги мўй)ни юлиш; мўйлабни қирқиш; тирноқларни олиш», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Фитрат» сўзи бу ўринда «анбиёлардан суннат бўлиб келаётган покланиш» маъносини билдиради.

604. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз учун мўйлабни қайчилаш, тирноқларни қисқартиш, қўлтиқ (остидаги мўйлар)ни юлиш ва қовуқни қиришни қирқ кечадан кўпга қолдирмаслигимизга муддат белгиланган».

Муслим ривоят қилган.

605. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзига бино қўйиб кийимини судраб юрса, Қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, кийимимнинг бир тарафини ушлаб юрмасам,  бўшаб, осилиб қолаверади», деди Абу Бакр. «Сен буни ўзингга бино қўйиб қилмайсан-ку!», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

606. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким манманлик билан кийимини судраб юрса, Қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
370. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Имом кафил, муаззин омонатдордир. Аллоҳим, имомларни тўғри йўлга йўлла давоми...

5187 13:00 / 05.06.2020
530. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир нарсага қасам ичсаю, сўнгида .иншааллоҳ, деса, батаҳқиқ, давоми...

4272 17:00 / 25.06.2021
. . .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир,, давоми...

7215 13:00 / 24.01.2021
471. Алий ибн Ҳусайндан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари София розияллоҳу анҳо айтди .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2138 19:00 / 02.08.2024