Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (77-дарс). Қачон бирингиз намозда ўтирса...

13:30 / 20.03.2020 6459 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

342. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деганида сизлар «Аллоҳумма Роббанаа лакал ҳамду», денглар. Чунки кимнинг айтгани фаришталарнинг айтганига мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

343. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ташаҳҳудни худди Қуръонни таълим бергандек ўргатар эдилар. У зот: «Ат-Таҳийяту ал-Мубаракоту ас-Саловоту ат-Тоййибату лиллаҳи. Ас-Салому алайка аййуҳан Набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу. Ас-Салому алайнаа ва ала ибадиллоҳис солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ», дер эдилар».

Муслим ривоят қилган.

344. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди Қуръонни таълим бергандек ўргатдилар: «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бас, қачон бирингиз намозда ўтирса: «Ат-Таҳиййаату лил­лааҳи...» деб зикр қилди. Сўнг «ибодиллоҳис-солиҳийн»ни зикр қилганда: «Агар шуни айтса, Аллоҳнинг осмону ердаги ҳар бир бандасига айтган бўлади»ни ва охирида: «Сўнгра нимани хоҳласа, шуни сўрашни ихтиёр қилсин»ни зиёда қилди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
471. Алий ибн Ҳусайндан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари София розияллоҳу анҳо айтди .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2133 19:00 / 02.08.2024
498. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансориялардан бўлган Умму Синан исмли бир аёлга .Биз билан ҳаж давоми...

2043 19:00 / 21.09.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг саховатли зот эдилар. У кишининг саховати олдида бошқа саховатлар ип эша олмас эди.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

4220 20:03 / 28.04.2017
. .Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Муғийра Муовияга.Расулуллоҳ давоми...

3115 14:00 / 07.02.2021