Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Набий алайҳиссаломнинг уйланган кишига айтган табриклари | Сийрат дарслари (311-дарс)

19:00 / 19.12.2024 2381 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

550. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишини уйланган пайтида табрикласалар: «Аллоҳ сенга муборак қилсин, барака берсин ва иккингизнинг орангизни яхшилик билан жам қилсин», дер эдилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

551. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода қилган пайтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин,  бизни ризқлантирган нарсангдан шайтонни четда қилгин», деса, агар ўшандан уларга фарзанд бериладиган бўлса, унга шайтон абадий зарар етказа олмайди», дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

552. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шиғордан қайтарганлар. Шиғор – ўз қизини бошқа бир кишига у ҳам бунга қизини бериши шарти билан (никоҳлаб) беришдир. Бунда иккови орасида маҳр бўлмайди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

553. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳамзанинг қизига уйланишларини исташди. Шунда у зот: «У менга ҳалол бўлмайди, чунки у эмикдош акамнинг қизидир. Қариндошлик туфайли ҳаром бўлганлар эмикдошлик туфайли ҳам ҳаром бўлишади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

554. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир сўриш ёки икки сўриш ҳаром қилмайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

(Яъни, чақалоқ бегона аёлнинг кўкрагини бир ёки икки марта сўрса, аммо қорнига етгунча эммаса, шаръий эмиш собит бўлмайди. – Тарж.)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатларига чиққан эдилар, ортларидан бордим. Одатда у зот ортларига қарамас давоми...

5511 15:00 / 09.08.2019
Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бошқа бир уринишга қўл уриб кўрдилар. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа давоми...

4564 18:05 / 21.12.2017
347. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнгларига ва чапларига салом берар ва .АсСалому алайкум ва давоми...

3446 19:00 / 29.12.2023
Йигирма иккинчи суннатОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Мен жунублик асарини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан ювиб қўяр эдим. У зот давоми...

3392 14:30 / 06.07.2019