Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 жумадул аввал | 2025 йил 11 ноябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ким тош билан истинжо қилса, тоқ қилсин | Сийрат дарслари (252-дарс)

19:00 / 20.10.2023 2991 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

297. Абу Саламадан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирсам, унинг эмикдош акаси бор экан. Шунда ундан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанобатдан қиладиган ғусллари ҳақида сўради. У бир соъ ҳажмли идишни чақирди ва ғусл қилди. Биз билан унинг орамизда парда бор эди. Бошидан уч марта сув қуйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари бошларидан қулоқнинг учигача очар эди».

Муслим ривоят қилган.

298. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бизлардан бирортамиз ҳайз кўрган бўлса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқламоқчи бўлсалар, ҳайзининг аввалида иштон кийишга буюрар, сўнгра қучоқлар эдилар. Қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳватларига молик бўлганларидек шаҳватига молик бўла олар эди?»

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

299. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирганларида бошларини мен томонга чиқарар эдилар. Мен ҳайзли ҳолимда уни тараб қўяр эдим».

Бошқа ривоятда:

«Ҳайз ҳолимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини ювиб қўяр эдим», дейилган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

300. Кабша бинт Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

У Абу Қатоданинг ўғлининг хотини эди. «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Шунда бир мушук келиб, ундан ичди. У эса, ичиб олиши учун идишни унга энгаштириб тутди. У ўзига қараётганимни кўрди ва: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. «Ҳа», дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир, деганлар», деди».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

301. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош билан истинжо қилса, тоқ қилсин. Агар уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмай туриб, уни идишга солмасин, чунки бирортангиз қўли қаерда тунаганини билмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
686. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам бошқа бир кишининг кечаси .Қул ҳуваллоҳу аҳад,ни қайтариб чиққанини эшитди. У тонг оттирганда давоми...

4848 20:00 / 11.03.2022
АлҲакам ёки Ибн алҲакам отасидан ривоят қилади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув давоми...

5490 13:35 / 20.10.2019
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган ақ таолога Ўзининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсинОламларга раҳмат қилиб давоми...

5443 18:44 / 28.04.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларни ҳар намоздан олдин давоми...

6590 14:04 / 31.01.2020