Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Раҳбарга итоат қилиш | Сийрат дарслари (324-дарс)

19:00 / 11.04.2025 2437 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

621. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Имомларингизнинг яхшилари сиз уларни яхши кўрадиганингиз ва улар сизни яхши кўрадиганлари ҳамда сиз уларга дуо қиладиганингиз ва улар сизга дуо қиладиганларидир. Имомларингизнинг ёмонлари сиз уларни ёмон кўрадиганингиз ва улар сизни ёмон кўрадиганлари ҳамда сиз уларни лаънатлайдиганингиз ва улар сизни лаънатлайдиганларидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, уларга қаршилик кўрсатайликми?» дедик. «Модомики, ичингизда намозни қоим қилишар экан, йўқ! Фақат ким ўз волийида Аллоҳга маъсиятни кўрса, унинг Аллоҳга маъсиятини ёмон кўрсин, лекин итоатдан бош тортмасин».

Муслим ривоят қилган.

622. Абдурроҳман ибн Шумоса Маҳрийдан ривоят қилинади:

«Оишанинг олдига бир нарсани сўрагани бордим. Шунда у: «Сен кимдансан?» деди. «Миср аҳлидан бириман», дедим. «Соҳибингиз бу жангингизда сизга қандай (муносабатда) бўлди?» деди. «Уни бирор нарсада айблай олмадик. Биримизнинг туямиз ўлса, туя берди, қули ўлса, қул берди. Нафақага муҳтож бўлса, нафақа берди», дедим. «Аммо унинг укам Муҳаммад ибн Абу Бакрга қилгани сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу уйимда айтганларининг хабарини беришимдан мени қайтармайди: «Аллоҳим! Ким менинг умматим ишидан бирор нарсага эга бўлсаю, уларга қийинчилик келтирса, унинг ўзига қийинчилик келтиргин! Ким менинг умматим ишидан бирор нарсага эга бўлсаю, уларга меҳрибонлик қилса, Сен унга меҳрибонлик қилгин!».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолодан қўрқиш Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса... Бас, албатта, жаннат унга жой давоми...

5798 11:11 / 28.06.2017
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг аччиқларини ҳам кўтарардилар ва уларни юпатардилар.Бир гал Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

5010 19:53 / 28.04.2017
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Расулуллоҳга саловот саломлар бўлсин, У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.Биз мусулмонлар қанча фахрлансак арзийдики, Аллоҳ таоло давоми...

6080 19:11 / 28.04.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

4491 20:03 / 28.04.2017