Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (206-дарс) Саломни кўпайтиринг, савобга эришасиз

00:00 / 26.11.2022 3783 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

792. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Ассалому алайкум», деди. У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўнта», дедилар. Кейин бошқа бири келиб: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи», деди. У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди. Сўнгра у зот: «Йигирмата», дедилар. Кейин бошқа бири келиб: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу», деди. У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди. Сўнгра у зот: «Ўттизта», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
(Ушбу ҳадисда салом қанчалик тўлиқ ва мукаммал берилса, унга бериладиган савоб ҳам шунча кўп бўлишига ишора қилиняпти).

793. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз бир мажлисга етиб борганида салом берсин. Ўтиргиси келса, ўтирсин. Ўрнидан турмоқчи бўлганида ҳам салом берсин. Биринчиси кейингисидан афзал эмас», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

794. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бирортангиз бир биродарини учратса, салом берсин. Ораларини дарахт, девор ёки тош ажратса, қайта учрашганларида яна салом берсин».

Абу Довуд ривоят қилган.

795. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У ёш болалар олдидан ўтаётиб, уларга салом берди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни қилардилар», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

796. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отлиқ пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради ва кичик каттага салом беради», дедилар».

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу масалага мушриклар қандай қараганларини уларнинг Валид ибн Муғийра билан қилган маслаҳатларидан билиб олинади. У Қурайш қабиласининг бошлиқларидан ва давоми...

4448 18:01 / 21.12.2017
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . . . давоми...

4313 14:04 / 03.11.2019
545. Абу Салама ибн Абдурроҳмандан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳо унга қуйидагининг хабарини берган .Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуфти давоми...

5109 17:00 / 30.07.2021
313. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасидадир. давоми...

5418 14:00 / 10.01.2020