Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (70-дарс). Набий алайҳиссалом таҳажжуд намозига турсалар оғизларини мисвок билан тозалар эдилар

14:04 / 31.01.2020 7005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларни ҳар намоздан олдин албатта мисвок қилишга буюрган бўлур эдим»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжуд намози учун турсалар, оғизларини мисвок билан тозалар эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар икки қўлларини елкалари баробар кўтариб, такбир айтар эдилар. Рукуъ қилсалар ҳам худди шундай қилардилар. Рукуъдан турсалар ҳам худди шундай қилардилар. Саждадан бош кўтарганларида буни қилмасдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Фотима бинти Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, мен мустаҳоза бўламан,, деди. У зот унга.Агар ҳайзнинг қони давоми...

3090 12:07 / 22.03.2020
Аллоҳ таолодан қўрқиш Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса... Бас, албатта, жаннат унга жой давоми...

5800 11:11 / 28.06.2017
Тафаккур, зикр, Аллоҳдан қўрқув туфайли, хато, гуноҳ ва исёнлар учун тўкилган бир томчи кўз ёшининг инсон қалбига нақадар муҳаббат, ҳаяжон ва нурли бир ғалаён давоми...

6057 18:05 / 13.11.2018
777. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар уни кесишади. Мен давоми...

3531 00:21 / 29.10.2022