Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 188-дарс. Кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра яхшироқ ва Аллоҳга севимлироқдир

19:00 / 11.06.2022 4191 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

723. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бақийъул-ғарқадда жанозада эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб ўтирдилар. Биз у зотнинг атрофларида ўтирдик. У зотда ҳасса бор эди. Бошларини қуйи солиб ўтирдилар. Кейин ҳассалари билан ерга ура бошладилар. Сўнгра: «Сиздан ким бўлса, қайси бир тирик жон бўлса, албатта, унинг жаннатдаги ва дўзахдаги макони ёзиб қўйилгандир. Албатта, бадбахт ёки бахтли, деб ёзилгандир»дедилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, китобимизга ёзилган бўйича қолиб, амални тарк қилсак, бўлмайдими? Биздан ким саодат аҳлидан бўлса, аҳли саодат амалига боради. Биздан ким бадбахт бўлса, бадбахт аҳли амалига боради», деди. «Ким аҳли саодат бўлса, аҳли саодат амалига муяссар қилинади. Ким аҳли бадбахт бўлса, аҳли бадбахт амалига муяссар қилинади»дедилар. Сўнгра «Аммо ким (ато) берса ва тақво қилса ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса, бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз» (ояти)ни қироат қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

724. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра яхшироқ ва Аллоҳга севимлироқдир. Ҳаммаси ҳам яхши. Ўзингга манфаат берадиган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра ва ожиз бўлма. Агар сенга мусибат етса, «Агар ундай қилганимда, бундай қилганимда», дема. Лекин «Аллоҳ тақдир қилди ва истаганини қилди», дегин. Албатта, «агар» шайтоннинг амалини очади».

Муслим ривоят қилган.

725. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил олдин ёзди», «Ва Арши сув устида эди»деяётганларини эшитдим».

Муслим ривоят қилган.

* * *

726. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмон бўлиб, етарлича ризқлантирилса ва Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатлантирса, батаҳқиқ, нажот топган бўлур»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

727. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда, оч кетиб тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлур эдингиз»дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
3. .Хамр ароқ ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир,.Ароқ ичишни ўзига раво кўрган одам бошқа барча ёмонликларни ҳам тап тортмай қилаверадиган бўлади. Бу давоми...

5653 16:46 / 02.05.2018
545. Абу Салама ибн Абдурроҳмандан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳо унга қуйидагининг хабарини берган .Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуфти давоми...

4910 17:00 / 30.07.2021
308. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Бир одам келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга зино давоми...

5735 19:08 / 27.12.2019
41. Асвад ибн Язийд Нахаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Оиша розияллоҳу анҳодан .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар, деб сўрадим. давоми...

7507 13:04 / 14.11.2018
Аудиолар

213160 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар