Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Агар таклиф қилинсангиз, қабул қилинг | Сийрат дарслари (317-дарс)

19:00 / 14.02.2025 2091 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

578. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга аввалги мевадан келтирилар эди. Шунда у зот: «Аллоҳим! Бизга Мадинамизни, меваларимизни, соъимизни, муддимизни баракали қилгин. Барака ила баракали қилгин», дер эдилар. Кейин уни (ҳузурларида) ҳозир бўлган болалардан энг кичигига берар эдилар».

Муслим ривоят қилган.

579. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч ким бировнинг ҳайвонини унинг изнисиз соғмасин. Бирортангиз ўз ичимлик идишининг синдирилиб, озуқаси зое бўлишини хоҳлармиди? Албатта, ҳайвонларнинг елинларида уларнинг озуқалари сақланади. Ҳеч ким бировнинг ҳайвонини унинг изнисиз соғмасин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

580. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча озиқ тишли йиртқичлар ва тирноқли қушлар(нинг гўштини ейиш)дан қайтардилар».

Муслим ривоят қилган.

581. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар таклиф қилинсангиз, қабул қилинг», дедилар».

Ибн Умар никоҳ тўйига ҳам, бошқа маросимга ҳам рўзадор ҳолида келар эди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

582. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Пойча ёки туёққа таклиф қилинсам ҳам, бораман. Менга пойча ёки туёқ ҳадя қилинса ҳам, қабул қиламан», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

583. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг форс қўшнилари бор эди. Шўрваси мазали бўларди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб (шўрва) пиширди ва келиб таклиф қилди. Шунда у зот: «Буни ҳамми?» деб Оишани кўрсатдилар. «Йўқ», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Йўқ», дедилар. У қайтиб яна чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни ҳамми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Йўқ», дедилар. У қайтиб яна чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни ҳамми?» дедилар. «Ҳа», деди. Учинчисида икковлари туриб, бир-бирларидан ўзишга ҳаракат қилиб, унинг манзилига келишди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
529. Абу Умома Иёс ибн Саълаба Ҳорисийдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ўз қасами билан мусулмон кишининг ҳаққини кесиб олса, Аллоҳ давоми...

1907 19:00 / 08.11.2024
897. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули Одамлар ичида ким давоми...

3376 19:00 / 13.05.2023
876. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Гуноҳларнинг каттаси кишининг ўз отаонасини сўкишидир,, давоми...

3904 19:00 / 08.04.2023
Ҳижратдан аввалги 51 йил, рабиъул аввал ойи мил. 573 йил март охири ёки апрель боши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ёшга тўлиб, кўкракдан сут эмишдан чиқарилдилар.

2560 16:00 / 08.10.2021