Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (137-дарс). Омонатдор мусулмон

15:00 / 21.05.2021 4423 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Омонатдор мусулмон

517. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Омонатдор мусулмон хазиначи ўзига буюрилган нарсани буюрилган кишига сидқидилдан тўлиқ ва комил қилиб берса, икки садақа берувчининг бири бўлади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

518. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бир киши ҳеч яхшилик қилмаган эди. У одамларга қарз берар ва ходимига: «Муяссар бўлганини ол. Қийин бўлганини тарк қил ва кечиб юбор. Шоядки, Аллоҳ таоло бизни ҳам кечиб юборса», дер эди. Вафот қилганида Аллоҳ азза ва жалла унга: «Бирор яхши амал қилганмисан?» деди. «Йўқ. Фақат бир ғуломим бор эди. Одамларга қарз берар эдим. Уни қарзларни талаб қилишга юбораётиб: «Муяссар бўлганини ол. Қийин бўлганини тарк қил ва кечиб юбор. Шоядки, Аллоҳ таоло бизни ҳам кечиб юборса», дер эдим», деди. Аллоҳ таоло унга: «Батаҳқиқ, сени кечирдим», деди».

Бухорий ва Насоий ривоят қилишган.

519. Сафвон ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн куни ундан совутлар беришини сўрадилар. Шунда у: «Эй Муҳаммад, бу ғасбми?» деди. «Йўқ! Адо қилинадиган орият», дедилар».

Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.

Изоҳ: Ғасб – зўрлик, куч билан тортиб олиш.

Орият – вақтинча фойдаланишга олиш.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳу онамиздан ривоят қилинади.Бир куни Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимда эдилар. quotЁнимга ҳеч ким кирмасинquot деб фармон давоми...

6866 17:04 / 19.11.2018
.Сутра,, деганда намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқдир. .Сутра,ни Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари мандуб, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари давоми...

2949 13:00 / 20.09.2020
Қуйида Қози Иёз, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хоний ва бошқа бир қанча адибларнинг асарларидан тўпланган .Муборак сийрат,дан парча келтирамиз.Қиёфалари Расулуллоҳ давоми...

4626 19:53 / 28.04.2017
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг давоми...

4324 17:07 / 23.02.2020