Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 198-дарс. Ҳақиқий паҳлавон ким?

19:00 / 26.08.2022 4744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

761. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси унинг ҳузуридан чиқдилар. Шунда рашким келди. Сўнгра у зот келдилар ва қилаётганимни кўриб: «Сенга нима бўлди, Оиша, рашк қилдингми?» дедилар. «Менга ўхшаган сизга ўхшагандан рашк қилмай ҳам бўлармиди?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шайтонинг келдими?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, мен билан шайтон борми?» дедим. «Ҳа», дедилар. «Ҳар бир инсонда ҳамми?» дедим. «Ҳа», дедилар. «Сиз билан ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. «Лекин Роббим менга ёрдам берди ва у мусулмон бўлди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

762. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Паҳлавон курашда йиқитган (киши) эмас, ҳақиқий паҳлавон ғазаб пайтида ўзини ўнглаб олгандир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

763. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса – кетди, бўлмаса, ёнбошласин», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

764. Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб қолди. Иккисидан бирининг кўзлари қизариб, томирлари бўртиб чиқа бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар уни айтса, ундаги бу нарсани кетадиган калимани биламан. Бу «Аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм»дир», дедилар. Шунда у: «Менда жиннилик бор деб ўйлайсанми?» деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
702. Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Садақага амр қилинганимизда, бу ишни зўрға қилар эдик. Абу Ақийл ярим соъ келтирди. Бошқа бир киши ундан давоми...

1587 19:00 / 04.07.2025
188 . .188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки лаънат келтирувчи ишдан сақланинглар,, давоми...

3391 15:30 / 31.07.2019
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг сийрати шарифларини ўрганиш ҳар бир мўмини комил учун вожибдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту давоми...

177760 18:40 / 29.04.2017
349. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра давоми...

11500 15:45 / 10.04.2020