Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

«...Унда бойнинг ва касб қила оладиган бақувватнинг насибаси йўқ» | Сийрат дарслари (281-дарс)

19:00 / 10.05.2024 2275 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

416. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъдан – қулга ҳам, ҳурга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам – фарз қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

417. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинларга таомланиш бўлсин, дея фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

418. Убайдуллоҳ ибн Адий ибн Хиёрдан ривоят қилинади:

«Икки киши менга видолашув ҳажида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига борганларини айтишди. У зот садақа тақсимлаётган эканлар. Шунда иккови ундан сўрашибди. У зот уларга бошдан-оёқ назар солиб чиқибдилар. Уларнинг бақувват эканини кўрибдилар. Сўнгра: «Агар истасангиз, икковингизга ҳам бераман. Аммо унда бойнинг ва касб қила оладиган бақувватнинг насибаси йўқ», дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

419. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг соясида ўтирганларида олдиларига етиб бордим. У зот мени кўришлари билан: «Улар ютқазувчилардир. Каъбанинг Робби ила қасам!» дедилар. Етиб бориб, ўтирдим ва яна ўрнимдан туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, улар кимлар?» дедим. «Улар моллари кўплардир. Фақат мана бундай, мана бундай, мана бундай деганлар, – дея олдилари, ортлари, ўнглари ва чапларига ишора қилдилар. – Улар оздирлар. Кимнинг туяси, қорамоли ва қўйи бўлатуриб ҳаққини адо қилмаса, албатта, Қиёмат куни ўшалар энг катта ва семиз ҳолида келтирилади. Уни туёқлари билан тепадилар, шохлари билан сузадилар. Унинг олдидан охиргиси ўтса, олдингиси қайтиб келади. Одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай давом этади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинлади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ўн нарса фитратдан соф табиатдандир мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, давоми...

4025 14:09 / 06.10.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қачон нубувват вожиб бўлди, дейишди. Шунда у зот.Одам руҳ билан жасад орасидалигида,, давоми...

4338 19:03 / 17.12.2018
ҚОБАСОТУН МИН ҲАЁТИРРОСУЛРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини ўрганишПайғамбарлик мўъжизаларидан ПАЙҒАМБАРЛИК АЛОМАТЛАРИДАН Ҳандақ давоми...

4593 20:09 / 28.04.2017
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бутун коинотни, ундаги бор мавжудоту махлуқотларни бир яратишда .Бўл, деган амри ила яратди. Тоғу тошларни ndash жамодот оламини, давоми...

5764 19:11 / 28.04.2017