Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (218-дарс) Аллоҳга тақво қилинглар

19:00 / 17.02.2023 3624 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

848. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу унга шундай айтиб берган: «Биз ғорда турганимизда бошимиз тепасидаги мушрикларнинг оёқларига назар сола туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар улардан бири оёғига назар солса, оёғи остида бизни кўради-я», дедим. «Ҳой Абу Бакр! Аллоҳ учинчилари бўлмиш икки киши ҳақида нима гумон қиляпсан?» дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

849. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туёққа таклиф қилинсам ҳам, бораман. Менга туёқ ҳадя қилинса ҳам, албатта қабул қиламан», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

 

850. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Ҳиба – ҳадя, тортиқ дегани.

* * *

851. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Отаси уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кўтариб бориб: «Мен бу ўғлимга қулимни бердим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳамма болаларингга ҳам шунга ўхшаб (қул) бердингми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Уни қайтар!» дедилар».

Бошқа ривоятда бундай келган:

«Отам менга молидан садақа қилди. Онам Амра бинт Равоҳа: «То Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни гувоҳ қилмагунингча, бунга рози бўлмайман», деди. Шунда отам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни садақамга гувоҳ қилиш учун борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ҳамма болаларингга шунга ўхшаш қилдингми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолатли бўлинглар», дедилар. Отам қайтди ва ўша садақани рад қилди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Яна бошқасида шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Башир! Сенинг бундан бошқа ҳам боланг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Уларнинг ҳаммасига шунга ўхшаш ҳиба қилдингми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Мени гувоҳ қилма. Мен жабрга гувоҳ бўлмайман», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Яна бошқасида бундай келган: «У зот: «Уларнинг сенга яхшиликда баробар бўлишлари сени хурсанд қилмайдими?» дедилар. «Қилади», деди. «Ундай бўлса, ҳалигидай қилма!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
714. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳ азза ва жалла .Одам боласи Мени ёлғончи қилди, у буни давоми...

4539 19:00 / 21.05.2022
525. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасамлари .Лаа ва Муқаллибал қулуби, эди,. Бухорий ривоят давоми...

2318 19:00 / 01.11.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари ҳақида 199. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинади.Оишанинг олдига кириб .Расулуллоҳ давоми...

7361 15:42 / 19.06.2019
187Ислом йўқ , лекин элда, бир оз ҳаловат бўлди,Мазлумларнинг ҳаққига, рости адолатбўлди,Росулимдан шу ёшда, кучлиматонат бўлди,Залолатни йўқ қилар, Буюк Тадбирли давоми...

4216 10:23 / 12.12.2017