Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (115-дарс). Рўзадорнинг даражаси

13:00 / 18.12.2020 4500 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

449. Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги йилнинг ва ундан кейинги йилнинг каффороти бўлади. Аллоҳдан умид қиламанки, Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йил (гуноҳлари)нинг каффороти бўлади»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

450. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар келаси йили тирик бўлсам, албатта, тўққизинчини ҳам тутаман», дедилар». Яъни, Ашуро куни рўзасига (қўшимча).

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлашади», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Келаси йил келса, иншаАллоҳ, тўққизинчи куннинг ҳам рўзасини тутамиз», дедилар. Келаси йил бўлмай туриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар».

Муслим ривоят қилган.

451. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким доимий рўза тутса, рўза ҳам тутмади, оғзи очиқ ҳам юрмади», дедилар».

Насоий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
508. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У қуйидагиларни айтди .Аллоҳнинг ҳузурига бандаларидан Аллоҳ мол берган бир банда келтирилди. Шунда унга .Дунёда давоми...

2422 19:00 / 04.10.2024
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон давоми...

5944 19:57 / 28.04.2017
41. Асвад ибн Язийд Нахаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Оиша розияллоҳу анҳодан .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар, деб сўрадим. давоми...

7746 13:04 / 14.11.2018
777. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар уни кесишади. Мен давоми...

3528 00:21 / 29.10.2022