Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 187-дарс. Иймон ҳақиқати

19:00 / 03.06.2022 4200 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

720. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, тушимда бошим зарба еб, думалаб кетганини кўрдим. Бунинг таъсирида қўрқувга тушдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аъробийга: «Тушингда сени шайтон ўйин қилганини одамларга айтма!» дедилар». Ўшандан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб: «Бирингиз тушида уни шайтон ўйин қилганини одамларга асло айтмасин», деганларини эшитдим.

Муслим ривоят қилган.

 

721. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У ўз ўлимидан олдин ўғлига айтди: «Эй ўғлим! Сен ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча ҳеч қачон иймон ҳақиқати таъмини топа олмассан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, Аллоҳ аввал яратган нарса Қаламдир. У зот унга: «Ёз!» деди. «Эй Роббим, нимани ёзаман?» деди. «Ҳар бир нарсанинг Қиёмат пайти бўлгунча тақдирларини ёз», деди», деганларини эшитганман. Эй ўғлим! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким мана шундан бошқа(ақида)да ўлса, мендан эмас», деганларини эшитганман».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

 

722. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис айтдилар, у зот содиқу масдуқдирлар: «Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ қилиниш моддаси онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жамъ қилинади. Сўнгра ана шу мислича алақа (зулуксимон қон) бўлади. Сўнгра ана шу мислича музға (чайналган гўшт) бўлади. Сўнгра ичига руҳ пуфланади. Ва тўрт калима: ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади. Ундан бошқа илоҳу маъбуд йўқ Зот билан қасамки, бирингиз аҳли жаннатнинг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннат орасида бир аршин қолганда, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради. Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзах орасида бир аршин қолганида, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, аҳли жаннатнинг амалини қилади-да, унга киради».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, менинг ва мендан олдинги анбиёларнинг мисоли худди бир уйни яхшилаб, давоми...

3706 20:03 / 11.12.2018
768. Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Одамларни кулдириш учун ёлғон гапни гапирганга вайл бўлсин, давоми...

962 19:00 / 24.10.2025
450. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар келаси йили тирик бўлсам, албатта, тўққизинчини ҳам давоми...

2866 19:00 / 06.07.2024
513. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотда эдим, бўрам сувчи туям чарчаб қолди. Секинлаб давоми...

2623 19:00 / 11.10.2024