Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Фарзандлар орасида адолатли бўлиш | Сийрат жарслари (365-дарс)

19:00 / 05 февраль 156 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

850. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Ҳиба – ҳадя, тортиқ дегани.

851. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Отаси уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кўтариб бориб: «Мен бу ўғлимга қулимни бердим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳамма болаларингга ҳам шунга ўхшаб (қул) бердингми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Уни қайтар!» дедилар».

Бошқа ривоятда бундай келган: «Отам менга молидан садақа қилди. Онам Амра бинт Равоҳа: «То Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни гувоҳ қилмагунингча, бунга рози бўлмайман», деди. Шунда отам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни садақамга гувоҳ қилиш учун борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ҳамма болаларингга шунга ўхшаш қилдингми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолатли бўлинглар», дедилар. Отам қайтди ва ўша садақани рад қилди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Яна бошқасида шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Башир! Сенинг бундан бошқа ҳам боланг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Уларнинг ҳаммасига шунга ўхшаш ҳиба қилдингми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Мени гувоҳ қилма. Мен жабрга гувоҳ бўлмайман», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Яна бошқасида бундай келган: «У зот: «Уларнинг сенга яхшиликда баробар бўлишлари сени хурсанд қилмайдими?» дедилар. «Қилади», деди. «Ундай бўлса, ҳалигидай қилма!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

852. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида   турган эдим. Шунда у зот айтдилар: «Эй бола, сенга ушбу калималарни ўргатаман: Сен Аллоҳни муҳофаза қил, У сени муҳофаза қилади. Сен Аллоҳни муҳофаза қил, Уни қаршингда топасан. Сўраганингда Аллоҳдан сўра. Ёрдам талаб қилганингда Аллоҳдан ёрдам талаб қил. Билки, агар умматнинг ҳаммаси жамъ бўлиб, сенга бирор наф беришмоқчи бўлса, Аллоҳ ёзган нарсадан бошқа нарсада ёрдам бера олишмайди. Агар сенга бирор зарар етказиш учун жамъ бўлишса, Аллоҳ ёзган нарсадан бошқа нарсада зарар етказа олишмайди. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуригандир».

Термизий, Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар жунубликдан, Жумъа куни, қон олдирган ва давоми...

4829 16:09 / 22.12.2019
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг гўзали, одамларнинг энг сахийи, одамларнинг энг шижоатлиси давоми...

4700 19:04 / 28.04.2017
Олдинги мавзудан қайси амаллар кам бўлса, мақтовга сазоворлигини билиб олдик. Ҳаётий зарурат туфайли кўп бўлиши мақталадиган амалларга зурриёт ва обрўэътибор давоми...

5255 18:08 / 30.05.2018
27. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига нисбатан ва уларнинг ўртасида ўта адолатли эдилар. У зотнинг адолатлари масъулиятни ҳис қилганларидан эди. давоми...

4388 19:55 / 28.04.2017
Аудиолар

228607 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар