Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (47-дарс). Мусулмонни сўкиш фосиқликдир

15:10 / 25.08.2019 5632 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳнаф ибн Қайсдан ривоят қилинади:

«Мен бу кишини (Алийни) ирода қилиб, (йўлга) чиқдим. Абу Бакра учраб қолди ва: «Эй Аҳнаф, қаёққа?» деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғлига ёрдам бермоқчиман», дедим. Яъни, Алийга. Шунда у менга: «Эй Аҳнаф, қайт! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қачон икки мусулмон қиличлари билан юзма-юз келишса, иккови ҳам дўзах аҳлидан бўлади», деганларини эшитганман», деди. «Қотил-ку, майли, мақтул нима учун?» дейилмаганми!» дедим. «У ўз соҳибини қатл қилишни мақсад қилган эди»деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирингиз ўз биродарига қурол билан ўқталмасин. Чунки шайтон эҳтимол унинг қўлини ўйнатиб, дўзахнинг чуқурига тушиб қолишига сабаб бўлишини ўзи билмай қолади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким ўз биродарига ўткир темир билан ўқталса, уни фаришталар лаънатлайди», деганларини эшитдим», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир ва у билан уруш қилиш кофирликдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонмусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан омонда бўлган одамдир. Мўминодамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир», дедилар».

Термизий, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Исломдаги қайси (амал) афзал?» дедим. У зот: «Қўли ва тилидан мусулмонлар омон бўлган киши(нинг амали)», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
743. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қалбида зарра оғирлигида кибри бор одам жаннатга кирмайди,, дедилар,. давоми...

1446 19:00 / 12.09.2025
919. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Ўзаро муҳаббат давоми...

3609 19:00 / 17.06.2023
316. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан давоми...

3811 19:00 / 24.11.2023
. . Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи ўзига қанчалик давоми...

5456 13:00 / 27.09.2020