Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қачон жанозани кўрсангиз, ўрнингиздан туринг | Сийрат дарслари (274-дарс)

19:00 / 23.03.2024 2866 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

391. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаноза (тобутга) қўйилиб, уни эркаклар елкаларига кўтарганларида, агар у аҳли солиҳ бўлса, «Мени тезроқ олиб боринглар», дейди. Агар у аҳли солиҳ бўлмаса, «Вой шўрим қурсин, қаёққа олиб кетяпсизлар?» дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар у эшитганида, албатта ҳушидан кетар эди», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

392. Омир ибн Робиъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз жанозани кўрса, агар у билан бирга юрмаётган бўлса, у жанозадан ўтиб кетгунча ёки жаноза олдидан ўтиб кетунча ёхуд жаноза қўйилмагунча ўрнидан турсин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

393. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон жанозани кўрсангиз, ўрнингиздан туринг. Ким унга эргашиб борса, ерга қўйилмагунча ўтирмасин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

394. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир жаноза ўтган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўринларидан турдилар ва биз ҳам турдик. Шунда биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, у яҳудий-ку!» дедик. «Албатта, ўлим даҳшатли нарсадир. Қачон жанозани кўрсангиз, ўрнингиздан туринг», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Макка фатҳи куниРасули акрам амакилари ва эмикдошлари, Ислом душманларига қарши жангларда мислсиз шижоат кўрсатган амир Ҳамза Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

4260 19:04 / 28.04.2017
Икки азондан мурод азон ва иқоматдир. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Азон ва иқомат орасидаги дуо рад давоми...

3443 11:09 / 30.08.2020
Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бошқа бир уринишга қўл уриб кўрдилар. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа давоми...

4562 18:05 / 21.12.2017
718. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни ўқиб бўлганларидан кейин уларга юзларини ўгириб қараган давоми...

1424 19:00 / 01.08.2025