Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ким рўзадорлигини унутиб қўйса... | Сийрат дарслари (288-дарс)

15:00 / 29.06.2024 2552 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

446. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадор бўлсаю, унга қусқи ғолиб келса, қазо қилиш вожиб эмас. Агар ўзи хоҳлаб қайт қилган бўлса, қазо тутсин», дедилар.

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

447. Умар ибн Абу Саламадан – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги ўғилларидан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Рўзадор ўпса бўладими?» деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мана бундан сўра», деб Умму Саламани кўрсатдилар. Шунда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни қилишларининг хабарини берди. Сўнгра у: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни мағфират қилган», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Аммо, Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳга энг кўп тақво қиладиганингизман ва У зотдан энг кўп қўрқадиганингизман», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

448. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб еса ёки ичса, рўзасини охирига етказсин. Уни Аллоҳ таомлантирибди ва сероб қилибди, холос», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

449. Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги йилнинг ва ундан кейинги йилнинг каффороти бўлади. Аллоҳдан умид қиламанки, Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йил (гуноҳлари)нинг каффороти бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
564. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Нўъмон икки бармоғини икки қулоғига қўйди ва айтди .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

2595 19:00 / 17.01.2025
. .Фотима бинти Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, мен мустаҳоза бўламан,, деди. У зот унга.Агар ҳайзнинг қони давоми...

3089 12:07 / 22.03.2020
612. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ Ўз неъматининг асарини бандасида кўришни севади,, давоми...

1776 19:00 / 27.03.2025
. . .Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаброил тушиб, менга имом бўлди. Бас, у билан намоз давоми...

5627 17:10 / 26.04.2020