Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Эснашдан имкон қадар сақланиш | Сийрат дарслари (356-дарс)

19:00 / 06.12.2025 674 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

800. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида акса урди. Шунда у зот унга: «Ярҳамукаллоҳу», дедилар. У яна бир бор акса урди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу одам тумовдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

801. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам акса урганларида юзларини қўллари ёки кийимлари билан тўсар ва овозларини пасайтирар эдилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

802. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Яҳудийлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида у зотнинг «Ярҳамукумуллоҳу» дейишларини хоҳлаб, акса уришар эди. У зот бўлса: «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу болакум», дер эдилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

803. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ аксани ёқтиради ва эснашни ёқтирмайди. Бирортангиз акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, уни эшитган ҳар бир мусулмонга унга «ярҳамукаллоҳу» дейиш вожиб бўлади. Аммо эснаш эса, шайтондандир. Бирортангизни эсноқ тутса, уни иложи борича қайтаришга уринсин. Бирортангиз эснаганида шайтон ундан кулади», дедилар».

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

804. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизни эсноқ тутганида қўлини оғзига қўйсин, чунки шайтон киради», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
426. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Бир киши .Мен албатта, бирор нарса садақа қиламан,, дедида, давоми...

5056 13:09 / 30.10.2020
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймБизларга ҳидоят йўлини аниқ ndash равшан қилиб кўрсатиб, қалбларимиздан гумроҳлик зулматини маҳв этган Аллоҳ Таъолога ҳамдусанолар, давоми...

6332 19:13 / 28.04.2017
700. Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади .Яҳудийлардан бир киши Умар розияллоҳу анҳуга .Эй мўминларнинг амири, Китобларингизда бир оят бор. Уни қироат қиласизлар. давоми...

5854 19:00 / 15.04.2022
674. Омир ибн Восиладан ривоят қилинади .Нофеъ ибн Абдулҳорис Асафонда Умар розияллоҳу анҳуга йўлиқди. Умар уни Маккага омил қилган эди. Шунда у .Аҳли Қурога кимни давоми...

1749 19:00 / 09.05.2025