Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ким биродарининг камчилигини қидирса, Аллоҳ унинг камчилигини қидиради | Сийрат дарслари (358-дарс)

19:00 / 19.12.2025 775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

815. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва баланд овоз билан нидо қилдилар: «Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар! Мусулмонларга озор берманг, айбламанг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Ким мусулмон биродарининг камчилигини қидирса, Аллоҳ ўшанинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади», дедилар». Ибн Умар бир куни Байтга ёки Каъбага назар солди ва: «Қандай ҳам улуғсан, ҳурматинг қандай ҳам улуғ! Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг ҳурмати сеникидан ҳам улуғ», деди».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

816. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Агар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан ёки бузишингга оз қолади».

Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

817. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда бу дунёда бошқа банданинг айбини беркитса, албатта, Аллоҳ Қиёматда унинг айбини беркитади»,  дедилар».

Муслим ривоят қилган.

818. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг олдига киришдан ҳазир бўлинг!» дедилар. Шунда ансорийлардан бири: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди. «Эрнинг қариндоши ўлимдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
715. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Нубувватдан башорат берувчилардан бошқа нарса қолмади,, давоми...

1590 19:00 / 25.07.2025
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади.Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишишингизга давоми...

4025 20:02 / 28.04.2017
372. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам бор эди, мен ундан кўра уйи масжиддан узоқроқ кишини билмайман. У намозга бехато келарди. Шунда унга давоми...

3493 19:00 / 17.02.2024
245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси қайси амали яхшироқ, деб сўради. давоми...

3418 19:00 / 14.07.2023