Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади | Сийрат дарслари (314-дарс)

19:00 / 17.01.2025 2596 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

564. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Нўъмон икки бармоғини икки қулоғига қўйди ва айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва иккови орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билишмайди. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши осон. Огоҳ бўлингки, албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлингки, албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. У солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. У бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингки, ўша нарса қалбдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

565. Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч ким ҳеч қачон ўз қўли билан топган таомдан яхшироқ таом еган эмас. Аллоҳнинг набийи Довуд алайҳиссалом ўз қўли билан топганидан ер эди», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

566. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга бир замон келадики, унда киши олган нарсасининг ҳалолданми ёки ҳаромданлигига парво қилмайди», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

567. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, еган нарсангизнинг энг покизаси касбингиздандир. Авлодларингиз ҳам касбингиздандир», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Роббимизни рози қиладиган нарсадан бошқани айтмаймиз200. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик чоғларида .Ҳеч бир давоми...

5939 21:00 / 24.06.2019
245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси қайси амали яхшироқ, деб сўради. давоми...

6522 16:00 / 30.08.2019
450. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар келаси йили тирик бўлсам, албатта, тўққизинчини ҳам давоми...

2869 19:00 / 06.07.2024
603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Фитрат бештадир хатна ҳаром тукларни тозалаш қўлтиқ остидаги давоми...

4319 17:00 / 24.12.2021