Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (20-дарс)

21:00 / 15.02.2019 5970 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

* * *

141. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бирининг ҳузурида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бири бир идишга таом солиб, ўз ходимидан юборди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (кимнинг) уйида турган (бўлсалар, ўша аёл) ходимнинг қўлига урди. Идиш тушиб, иккига бўлинди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам идишнинг икки бўлагини бир-бирига қўшиб жамлаб, унга таомни йиға бошладилар ва: «Онангиз рашк қилди», дедилар. Сўнгра то у зот уйида турганнинг ҳузуридан идиш келтирилгунча у зот хизматчини ҳам, идишни ҳам тутиб турдилар. Шунда бутун идишни идиши синганга ва синган идишни уни синдирганга бердилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

142. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради. У зотнинг ҳузурларида қурайшлик аёллар бор эди. Улар у зот билан гаплашишар экан, гапни кўпайтириб, овозларини у зотнинг овозларидан баланд кўтаришаётган эди. Умар изн сўраганда шоша-пиша туриб, ҳижобларига ёпишишди. У зот унга изн бердилар. У кирди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулаётган эдилар. Шунда Умар: «Аллоҳ сизни кулдирсин, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Анави ҳузуримда бўлганлардан ажабландим. Сенинг овозингни эшитишлари билан ҳижобларига ёпишишди», дедилар. Умар: «Уларнинг ҳайиқишига сиз ҳақлироқсиз, эй Аллоҳнинг Расули», деди ва сўзида давом этиб, уларга: «Эй ўзига ўзи душманлар! Мендан ҳайиқасизлару, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайиқмайсизларми?» деди. Улар: «Сен қўрс ва қўполсан», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етар, эй Ибн Хаттоб! Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, шайтон сени бир йўлда кетаётганингда учратиб қолса, албатта, сенинг йўлингдан бошқа йўлга ўтиб олади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

143. Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Мен хотинимдан азл қиламан», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Нима учун?» дедилар. «Боласига ёки болаларига шафқат қилганимдан», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бу нарса зарар бўлса, Форс ва Румга зарар қилар эди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Азл – бола бўлмаслиги учун жинсий алоқа пайтида уруғни ташқарига тўкиш.

* * *

144. Умайма бинт Руқайқа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Исломга байъат қиладиган аёллар билан келдим. Шунда биз у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларимизни ўлдирмаслик, қўл ва оёқларимиз орасидан тўқилган бўҳтон келтирмаслик ва маъруф ишда сизга осий бўлмаслик ҳақида сизга байъат қиламиз», дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қудратингиз етганича ва тоқат қилганингизча», дедилар. Биз эса, у зотга: «Аллоҳ ва Унинг Расули бизга ўзимиздан кўра раҳмлироқ. Келинг, эй Расулаллоҳ, сизга байъат қилайлик», дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен аёллар билан қўл олишмайман. Албатта, менинг юзта аёлга айтган гапим битта аёлга айтган гапим кабидир», дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

145. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда ва туришда Расулуллоҳга Фотима бинт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтқазар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтқазар эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлганларида Фотима кирди ва у зотнинг устларига энгашиб, ўпди. Сўнг бошини кўтариб, йиғлади. Кейин яна у зотнинг устларига энгашди ва бошини кўтариб, кулди. Мен уни аёлларнинг энг ақллиси деб ўйлаб юрардим, қарасам, у ҳам аёллардан бири экан...» дедим».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

* * *

146. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб чиқдилар. Эгниларида қора жундан миртлари бор эди. Шу пайт Ҳасан ибн Алий келди. У зот уни (мирт ичига) киритдилар. Сўнгра Ҳусайн келиб, у ҳам кирди. Кейин Фотима келувди, уни ҳам киритдилар. Сўнгра Алий келувди, уни ҳам киритдилар ва: «Албатта, Аллоҳ сизлардан кирни кетказишни ва сизларни яхшилаб поклашни ирода қилади, эй аҳли байт», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Мирт – одатда тикилмаган мато бўлиб, кийим ўрнида ишлатилади. Кўпинча миртни эркаклар кийимнинг устидан тананинг белдан пастки қисмига тутиб оладилар.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . ..Бир одам таҳорат қилиб, оёғининг тирноқча жойига сув етказмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4878 16:07 / 17.11.2019
707. Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳнинг мавлолари Зайд ибн Ҳорисани Қуръоннинг .Уларни ўз оталари номи билан давоми...

4662 19:00 / 29.04.2022
446. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадор бўлсаю, унга қусқи ғолиб келса, қазо қилиш вожиб эмас. Агар давоми...

845 15:00 / 29 июнь
267. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳ таборака ва таоло .Мен шерикларнинг ширкидан давоми...

4158 17:43 / 04.10.2019