Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди | Сийрат дарслари (328-дарс)

19:00 / 16 май 1246 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

677. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Қуръонни қироат қилинг. У Қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлиб келади. Икки нур сочувчини – Бақара ва Оли Имрон сурасини қироат қилинг. Иккови Қиёмат куни худди икки булутга ёки икки соябонга ёки икки қуш галасига ўхшаб келади. Иккови ўз соҳиблари ҳақида тортишишади. Бақара сурасини қироат қилинглар. Албатта, уни олмоқлик (кўтариб олиш) баракадир, уни тарк қилиш ҳасратдир. Баттоллар унга қодир бўлмайдилар».

Муслим ривоят қилган.

678. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

679. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечқурун Бақара сурасининг охиридаги икки оятни ўқиса, кифоя қилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

680. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи», дедим. «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳуу ал-Ҳаййул Қаййум», дедим. Шунда у зот кўксимга уриб: «Аллоҳга қасам, сенга илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

681. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, дажжолдан сақланади», дедилар».

Бошқа ривоятда: «Каҳфнинг охиридан», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

682. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У ўз соҳибига то уни мағфират қилингунча шафоат қилади. «Таборакаллази биядиҳил мулку», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида ҳамма Бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг давоми...

3631 13:35 / 21.06.2020
РИСОЛАИ МУҲАММАДИЯНИНГ ИНСОНИЯТГА ФАЗЛИВА УНИНГ ОЛАМШУМУЛ АРҒУМОНЛАРИ Рисолат ва диёнатлар тарихидаги беназир эълон Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад давоми...

3973 20:05 / 28.04.2017
413. Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдига кирдим. Ўшанда унинг отаси Абу Суфён давоми...

3979 13:02 / 18.09.2020
520. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг пулидан, қоннинг пулидан қайтарганлар, вашм қилиш ва вашм қилдиришдан, давоми...

4255 16:30 / 28.05.2021
Аудиолар

210866 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар