Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (62-дарс). Шайтон бурун ичида тунайди

15:40 / 06.12.2019 7620 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

301. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош билан истинжо қилса, тоқ қилсин. Агар уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмай туриб, уни идишга солмасин, чунки бирортангиз қўли қаерда тунаганини билмайди»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

302. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин. Албатта шайтон унинг бурни ичида тунайди».

Муслим ривоят қилган.

303. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, умматим Қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилишади. Демак, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаброил давоми...

3777 16:00 / 03.05.2020
836. Абу Саввор Адавийдан ривоят қилинади .У Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳунинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадисни айтаётганини эшитган экан давоми...

487 19:00 / 16 январь
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бутун коинотни, ундаги бор мавжудоту махлуқотларни бир яратишда .Бўл, деган амри ила яратди. Тоғу тошларни ndash жамодот оламини, давоми...

5764 19:11 / 28.04.2017
298. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бизлардан бирортамиз ҳайз кўрган бўлса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқламоқчи бўлсалар, ҳайзининг давоми...

6197 16:20 / 29.11.2019