Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (139-дарс). Назр тушунчаси

15:30 / 04.06.2021 4436 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

523. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Назр одам боласига унга тақдир қилинмаган нарсани олиб келмайди, балки назр уни ўзига белгиланган қадарга ташлайди. У орқали Аллоҳ бахилдан чиқариб олади, холос. Бахил ўша туфайли олдин бермайдиган нарсасини беради».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Назр қилманглар, чунки назр қадардан ҳеч нарсани беҳожат қилмайди. Фақат у билан бахилдан чиқарилади, холос», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

524. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга тоат қилишни назр қилган бўлса, У зотга тоат қилсин. Ким У зотга осий бўлишни назр қилган бўлса, Унга осийлик қилмасин»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

525. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасамлари «Лаа ва Муқаллибал қулуби» эди».

Бухорий ривоят қилган.

«Лаа ва Муқаллибал қулуби» – «Йўқ, қалбларни айлантириб турувчи Зот ила қасам» дегани.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир,, давоми...

3824 19:18 / 31.05.2020
Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида Макка томон йўл олдилар. Йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4649 16:46 / 30.12.2017
188 . .188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки лаънат келтирувчи ишдан сақланинглар,, давоми...

3391 15:30 / 31.07.2019
187Ислом йўқ , лекин элда, бир оз ҳаловат бўлди,Мазлумларнинг ҳаққига, рости адолатбўлди,Росулимдан шу ёшда, кучлиматонат бўлди,Залолатни йўқ қилар, Буюк Тадбирли давоми...

4215 10:23 / 12.12.2017