Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Иш ўз аҳлидан бошқага берилганда Қиёматни кутавер | Сийрат дарслари (302-дарс)

19:00 / 11.10.2024 2322 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

513. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотда эдим, бўрам (сувчи туям) чарчаб қолди. Секинлаб қолган туямизда кетаётсам, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнимга келдилар. Туя зўрға юрарди. Шунда у зот менга: «Туянгга нима бўлди?» дедилар. «Чарчаб қолди», дедим. Шунда у зот орқага ўтиб, уни қистадилар ва дуо қилдилар. Туя барча туялардан ўзиб, уларнинг олдида юриб кетди. Шунда у зот менга: «Туянг қандай бўлиб қолди?» дедилар. «Яхши, унга баракангиз тегди», дедим. «Уни менга сотасанми?» дедилар. Бизнинг бундан бошқа сувчи туямиз бўлмаса ҳам, уялганимдан: «Ҳа», дедим. «Уни менга сот», дедилар. Мен туяни Мадинага етиб олгунча миниб боришим шарти билан у зотга сотдим. Кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен янги куёвман», деб изн сўрадим. У зот менга изн бердилар. Адийна томонга юриб, одамлардан илгарилаб кетдим. Тоғам йўлиқиб, туя ҳақида сўради. Унга нима қилганим ҳақида хабар бердим. У мени маломат қилди. Изн сўраганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Бокирага уйландингми ёки жувонгами?» дедилар. «Жувонга уйландим», дедим. «Бокирага уйланганингда сен у билан ўйнашар эдинг, у ҳам сен билан ўйнашар эди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, отам вафот қилиб ёки шаҳид бўлиб, кичик сингилларим (менга) қолди. Улар тенгига уйлансам, уларга одоб бера олмайди, уларга қарай олмайди деб, жувонга уйландим. Уларга қарасин, одоб берсин, деб ўйладим»,  дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага етиб келганларида эрталаб туяни олиб бордим. У зот менга қийматини бердилар. Кейин ўзини ҳам қайтариб бердилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

514. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Билол барний (навли) хурмо келтирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бу қаердан?» дедилар. «Бизда сифатсиз хурмо бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тановул қилсинлар деб, унинг икки соъига бир соъ алмаштирдим», деди Билол. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бай-бай! Бу айни рибо. Бундай қилма! Агар хурмо сотиб олмоқчи бўлсанг, буни савдо қилиб сотгин-да, унинг пулига бошқасини сотиб ол», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

515. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисда қавмга гапираётган эдилар. У зотнинг олдиларига бир аъробий келиб: «Қиёмат қачон?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапларида давом этавердилар. Қавмнинг баъзилари: «Унинг гапини эшитдилару, аммо ёқтирмадилар», деди. Бошқалари эса, «эшитмадилар», дейишди. У зот гапларини тугатиб бўлиб: «(Бояги) қани?» дедилар. Менимча, Қиёмат соати ҳақида сўровчи, (дедилар). «Мана, менман, Эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Омонат зое қилинганда Қиёматни кутавер», дедилар. «Унинг зое қилиниши қандай бўлади?» деди. «Иш ўз аҳлидан бошқага берилганда Қиёматни кутавер», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ давриларидаги ғазот ва сарийяларБиз Исломдаги ғазот ва сарийяларга алоҳида бир назар ташлаб чиқишимиз лозим. Бу масалада тўғри англашимиз зарур давоми...

16360 20:07 / 28.04.2017
611. Молик ибн Назла Жашмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. У зот .Молу мулкинг борми, давоми...

4649 17:00 / 07.01.2022
417. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гапсўз ва ҳаракатлардан давоми...

3907 13:03 / 09.10.2020
216. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотга чиқдик. Шунда бизга очлик етди. Ҳатто уловимиздан давоми...

5368 15:25 / 02.07.2019
Аудиолар

210866 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар