Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ҳар бир ишни ўнг томондан бошлаш | Сийрат дарслари (321-дарс)

19:00 / 20.03.2025 2074 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

607. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кийим кийганингизда ва таҳорат қилганингизда ўнг томонингиздан бошланг», дедилар».

Абу Довуд, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак кийсалар, ўнг тарафларидан бошлар эдилар», дейилган.

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

608. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оёқ кийими кийганда ўнгидан бошласин. Агар ечадиган бўлса, чапидан бошласин. (Бир пойида юрмасин): ё икковини кийсин, ё икковини ечсин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

609. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ишларининг барчасида имкони борича ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар: таҳоратларида ҳам, соч парваришларида ҳам, оёқ кийими кийишларида ҳам ва мисвок қилишларида ҳам».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

610. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шуҳрат кийимини кийса, Аллоҳ унга Қиёмат куни унга ўхшаш кийим кийдиради. Сўнгра унга ўт қаланади», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

611. Молик ибн Назла Жашмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. У зот: «Молу мулкинг борми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Қайси молу мулкдан бор?» дедилар. «Туядан, қўйдан, отдан ва қулдан», дедим. «Агар Аллоҳ сенга молу дунё берар экан, Аллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!» дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
398. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни хутба қилиб, саҳобаларидан бир кишининг қабз қилинганини давоми...

5475 13:00 / 14.08.2020
830. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, баъзи шеърда ҳикмат бор,, дедилар,.Бухорий ривоят қилган. 831. Оиша давоми...

3524 19:00 / 21.01.2023
259. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Амаллар фақат ниятга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Бас, давоми...

6041 14:45 / 27.09.2019
. . Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи ўзига қанчалик давоми...

5454 13:00 / 27.09.2020