Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (95-дарс). Икки қийрот нимадир?

13:36 / 24.07.2020 5038 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

389. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жанозага намоз ўқилгунча ҳозир бўлса, унга бир қийрот савоб, ким дафн қилингунча ҳозир бўлса, унга икки қийрот савоб»дедилар». «Икки қийрот нимадир?» дейишди. «Икки улкан тоққа ўхшаш нарса»дедилар».

Ибн Шиҳоб айтади: «Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар айтди: «Ибн Умар жанозага намоз ўқиб, қайтиб кетар эди. Унга Абу Ҳурайранинг ҳадиси етганда: «Батаҳқиқ, кўплаб қийротларни зое қилибмиз», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

390. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жанозани тезлатинглар. Агар аҳли солиҳ бўлса, яхши, уни (яхшиликка) тақдим қиласизлар. Агар ундан бошқача бўлса, ёмон, уни елкангиздан (тезроқ) қўясиз»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

391. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаноза (тобутга) қўйилиб, уни эркаклар елкаларига кўтарганларида, агар у аҳли солиҳ бўлса, «Мени тезроқ олиб боринглар», дейди. Агар у аҳли солиҳ бўлмаса, «Вой шўрим қурсин, қаёққа олиб кетяпсизлар?» дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар у эшитганида, албатта ҳушидан кетар эди»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АлҲакам ёки Ибн алҲакам отасидан ривоят қилади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув давоми...

5727 13:35 / 20.10.2019
873. Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Ислом миллатидан бошқа нарса билан ёлғон қасам ичса, у ўзи давоми...

4417 19:00 / 31.03.2023
312. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача бўлган ушбу давоми...

1653 19:00 / 18.11.2023
1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш.2. Аллоҳ таолонинг саловотига мувофиқ иш қилиш.3. Фаришталарнинг саловотига мувофиқ иш қилиш.4. Бир саловот учун Аллоҳ таолодан ўн давоми...

6642 17:30 / 30.03.2018