Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ансорийларнинг кўзларида бир нарсаси бўлади | Сийрат дарслари (309-дарс)

19:00 / 29.11.2024 1858 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

542. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдурроҳман ибн Авф Мадинага келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Саъд ибн Робийъ Ансорий билан биродар қилиб қўйдилар. Ансорийнинг иккита хотини бор эди. Шунда у Абдурроҳманга моли ва аҳлининг ярмини бермоқчи бўлди. У эса: «Аллоҳ сенинг аҳлингга ҳам, молингга ҳам барака берсин. Менга бозорни кўрсатиб қўйинглар», деди. У бозордан қурт ва сариёғ орттириб келди. Бир оз вақтдан кейин уни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эгнида сариқ бўёқли кийим билан кўриб, унга: «Нима гап, Абдурроҳман?» дедилар. «Ансорийлардан бир аёлга уйландим», деди. «Унга (маҳрига) нима бердинг?» дедилар. «Бир данак вазнича тилла», деди. «Битта қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қил», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

543. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб: «Ансорийлардан бир аёлга уйландим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Унга назар солдингми? Ансорийларнинг кўзларида бир нарсаси бўлади», дедилар. «Унга назар солдим», деди. «Унга қанча (маҳр)га уйландинг?» дедилар. «Тўрт увқияга», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Тўрт увқияга? Худди кумушни мана шу тоғнинг ёнбағридан қўпориб олаётганга ўхшайсизлар-а! Бизда сенга берадиган нарсамиз йўқ. Лекин бирор гуруҳ билан юборишимиз мумкин. Шояд, бирор нарса топсанг!» дедилар. Сўнг Бану Абасга гуруҳ юбордилар ва ҳалиги одамни улар билан жўнатдилар».

Муслим ривоят қилган.

Увқия – кумуш пулнинг ўлчови. Бир увқия қирқ дирҳамга тенгдир. Тўрт увқия 160 дирҳамга тенг.

544. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, вафо қилиниши энг ҳақли шарт фаржларни ҳалол қилиб олганингиздаги (никоҳдаги) шартдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

545. Абу Салама ибн Абдурроҳмандан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳо унга қуйидагининг хабарини берган: «Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуфти ҳалолларини ихтиёрларига қўйишни амр қилганда у зот унинг (Оишанинг) олдига келибдилар. У айтади: «(Ихтиёрга қўйишни) мендан бошладилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз олдимизга бир ой кирмаслик ҳақида қасам ичган эдингиз. Йигирма тўққиз кунда кирдингиз. Санаб турибман», дедим. «Ой йигирма тўққиз кунлик эди. Эй Оиша, сенга бир ишни айтаман. Шошилмай ота-онанг билан маслаҳатлаш», дедилар. Сўнгра менга «Эй Набий, жуфти ҳалолларингга айт…» оятини «ажран азийман»гача ўқиб бердилар. Аллоҳга қасамки, у зот ота-онам мени ўзларидан ажралишга буюрмасликларини билар эдилар. Шунда мен: «Бу ишда ота-онам билан маслаҳат қиламанми? Мен Аллоҳни, Унинг Расулини ва охират диёрини ихтиёр қиламан», дедим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча жуфти ҳалоллари мен қилган нарсани қилишди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
792. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб .Ассалому алайкум,, деди. У зот алик олдилар. давоми...

3566 00:00 / 26.11.2022
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . . . давоми...

4204 14:04 / 03.11.2019
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг гўзали, одамларнинг энг сахийи, одамларнинг энг шижоатлиси давоми...

4581 19:04 / 28.04.2017
Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб боравердилар. Борабора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину давоми...

4615 16:08 / 23.12.2017
Аудиолар

213180 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар