Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 191-дарс. Қачон икки мусулмон қиличлари билан юзма-юз келишса, иккови ҳам дўзах аҳлидан бўлур

19:00 / 02.07.2022 4469 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

736. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Иблис тахтини сувнинг устига ўрнатади. Сўнгра гуруҳларини юборади. Энг катта фитна чиқарувчиси унга мартабаси энг яқини бўлади. Улардан бири келиб: «Уни қилдим, буни қилдим», дейди. «Ҳеч нарса қилмадинг!» дейди у. Сўнгра улардан бири келиб: «Хотини билан орасини бузмагунимча уни тарк қилмадим», дейди. Шунда уни ўзига яқинлаштириб: «Сен қандай ҳам яхшисан!» дейди. Аъмаш айтди: «Менимча, «Шунда уни қучоқлайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

737. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бизга қарши қурол кўтарса, биздан эмас. Ким бизни алдаса, биздан эмас».

Муслим ривоят қилган.

* * *

738. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким мутаассибликка чақирган ёки мутаассибликка ёрдам берган ҳолида залолат байроғи остида қатл қилинса, жоҳилият қатли билан қатл қилинган бўлади».

Муслим ривоят қилган.

* * *

739. Аҳнаф ибн Қайсдан ривоят қилинади:

«Мен бу кишини (Алийни) ирода қилиб чиқдим. Абу Бакра учраб қолди ва: «Эй Аҳнаф, қаёққа?» деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғлига ёрдам бермоқчиман», дедим. – Яъни, Алийга –. Шунда у менга: «Эй Аҳнаф, қайт! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қачон икки мусулмон қиличлари билан юзма-юз келишса, иккови ҳам дўзах аҳлидан бўлур», деганларини эшитганман», деди. «Қотил-ку майли, мақтулга нима учун бўлади?» дейилмаганми!» дедим. «У ўз соҳибини қатл қилишни ирода қилган эди» (дедилар), деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
333. Аббос ибн Саҳлдан ривоят қилинади.Абу Ҳумайд, Абу Усайд, Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

5733 13:30 / 28.02.2020
882. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа, деманглар, балки .Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи давоми...

3953 19:00 / 14.04.2023
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эркак киши эркак кишининг авратига қарамайди. Аёл киши давоми...

5063 13:30 / 29.12.2019
669. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Ким Аллоҳнинг китобидан бир давоми...

4693 16:30 / 04.02.2022