Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 176-дарс. Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенгдир

20:00 / 11.03.2022 5228 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

686. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам бошқа бир кишининг кечаси «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қайтариб чиққанини эшитди. У тонг оттирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ўшани зикр қилди ва уни писанд қилмагандек бўлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, у Қуръоннинг учдан бирига тенгдир»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

687. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини қироат қилишга ожизлик қиладими?» дедилар. «Қандай қилиб бир кечада Қуръоннинг учдан бирини қироат қилади?» дейишди. «Қул ҳуваллоҳу аҳад» Қуръоннинг учдан бирига тенгдир»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

688. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага дастлаб келганларида ансорлардан боболари ёки тоғалари(нинг авлодлари) ҳузурига тушдилар. У зот ўн олти ой ёки ўн етти ой Байтул-Мақдис томонга (қараб) намоз ўқидилар. У зот Каъба томон юзланишни яхши кўрар эдилар. У зотнинг (Каъбага юзланиб) биринчи ўқиган намозлари аср намози бўлди. У зот билан қавм ҳам намоз ўқиди. У зот билан намоз ўқиган одам (масжиддан) чиқди. Сўнгра ансорлардан бир қавмнинг олдидан ўтди. Улар аср намозида Байтул-Мақдис томонга қараб рукуъ қилиб туришган эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқигани ва у зот Каъбага юзланганлари ҳақида гувоҳлик берди. Улар рукуъда турган ҳолларида бурилдилар. У зотнинг Байтул-Мақдис томонга (қараб) намоз ўқишлари яҳудийлар ва аҳли китобга ёқарди. У зот юзларини Байтга бурганларида улар (буни) инкор қилишди.

Баро айтади: «Қибла айлантирилгунча бир қанча одамлар вафот этган ёки қатл қилинган эди. Улар ҳақида нима дейишни билмай қолдик. Шунда Аллоҳ таоло: «Аллоҳ иймонингизни зое қилмас»(ояти)ни нозил қилди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий 1 йил, 8ndash12 рабиъул аввал мил. 622 йил 19ndash23 сентябрь ndash Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида Қубо қишлоғида .Тақво асоси,га масжид қурилди давоми...

2061 15:00 / 21.10.2021
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади.Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишишингизга давоми...

4016 20:02 / 28.04.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир латталари бўлиб, таҳоратдан кейин артинар эдилар,. Икковини Термизий ривоят давоми...

49579 17:05 / 27.10.2019
342. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Имом .Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, деганида сизлар .Аллоҳумма Роббанаа давоми...

6460 13:30 / 20.03.2020