Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Садақа молни ноқис қилмайди | Сийрат дарслари (283-дарс)

19:00 / 24.05.2024 2817 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

424. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақа афзал?» дедим. «Моли ознинг кучи етганича бергани ва (садақа беришни) қарамоғингдагилардан бошла», дедилар».

Абу Довуд, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

425. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа молни ноқис қилмайди. Аллоҳ афв билан бандага иззатдан бошқани зиёда қилмайди. Ким Аллоҳ учун тавозуъ қилса, албатта, Аллоҳ уни юқорилатмай қўймайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

426. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир киши «Мен албатта, бирор нарса садақа қиламан», деди-да, садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бир ўғрининг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Ўғрига садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, Ўзингга ҳамд бўлсин! Мен, албатта, яна бирор садақа қиламан», деди. Садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бир зинокор аёлнинг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Бу кеча зинокор аёлга садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, зинокор аёлга бўлса-да (садақа қилганим учун) Ўзингга ҳамд бўлсин! Мен, албатта, яна бирор нарса садақа қиламан», деди. Садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бойнинг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Бойга садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим! Ўғри учун ҳам, зинокор аёл учун ҳам, бой учун ҳам Ўзингга ҳамд бўлсин!» деди. Кейин уни олиб келиб, унга: «Ўғрига қилган садақангга келсак, шояд у (бу билан) ўғриликдан тийилса. Зинокор аёлга келсак, шояд у зиносидан тийилса. Бойга келсак, шояд у ибрат олиб, Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилса», дейилди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
707. Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳнинг мавлолари Зайд ибн Ҳорисани Қуръоннинг .Уларни ўз оталари номи билан давоми...

6203 19:00 / 29.04.2022
Йигирма иккинчи суннатОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Мен жунублик асарини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан ювиб қўяр эдим. У зот давоми...

3389 14:30 / 06.07.2019
674. Омир ибн Восиладан ривоят қилинади .Нофеъ ибн Абдулҳорис Асафонда Умар розияллоҳу анҳуга йўлиқди. Умар уни Маккага омил қилган эди. Шунда у .Аҳли Қурога кимни давоми...

1843 19:00 / 09.05.2025
528. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир мусулмон кишининг молини ноҳақ равишда олиш учун қасам давоми...

4081 19:30 / 18.06.2021