Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ким уйқудан уйғонса, бурнини уч марта чайсин | Сийрат дарслари (253-дарс)

19:00 / 27.10.2023 3623 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

302. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин. Албатта шайтон унинг бурни ичида тунайди».

Муслим ривоят қилган.

303. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, умматим Қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилишади. Демак, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

304. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байда ёки Зотул Жайшда эканимизда мунчоғим узилиб кетди. Уни ахтариш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб қолдилар. У киши билан бирга одамлар ҳам туриб қолишди. Уларнинг сувлари йўқ эди. Одамлар Абу Бакрнинг олдига бориб: «Оишанинг нима қилганини кўрмайсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у киши билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар сув бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ», дейишди. Абу Бакр келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини сонимга қўйиб ухлаб қолган эдилар. Шунда у (Абу Бакр) менга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва одамларни тутиб қолдинг. Улар сув бор жойда ҳам эмаслар, улар билан сувлари ҳам йўқ», деди. Абу Бакр мени итоб қилиб, Аллоҳ нима дейишини хоҳлаган бўлса, ўшани деди ва қўли билан биқинимга турта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб ётганларигина мени қимирлашдан тўсар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ухлаб туриб, сувсиз бўлиб қолдилар. Шунда Аллоҳ таяммум оятини нозил қилди. «Бас, пок тупроқ билан таяммум қилинглар», деди.

Усайд ибн Ҳузайр (у нақиблардан бири эди): «Эй Оли Абу Бакр, бу сизларнинг биринчи баракангиз эмас», деди.

Оиша айтадики: «Сўнг мен минган туяни турғизган эдик, мунчоғимни ўшанинг тагидан топдик».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
751. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Албатта, мўмин ўзининг гўзал хулқи билан рўза тутувчи ва бедор давоми...

4306 19:00 / 05.08.2022
245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси қайси амали яхшироқ, деб сўради. давоми...

6521 16:00 / 30.08.2019
60. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Ой ўтиб кетса ҳамки, Оли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонларида олов ёқилмасди, емагимиз хурмо ва сув давоми...

6616 11:06 / 30.11.2018
344. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди давоми...

3874 19:00 / 23.12.2023