Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадул аввал | 2025 йил 14 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (54-дарс). Олимнинг обиддан афзаллиги

15:45 / 11.10.2019 5917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

272. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралсаю, шунда у ўшани яширса, Қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди»дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

273. Шақиқ ибн Саламадан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ, яъни Ибн Масъуд одамларга ҳар пайшанба куни ваъз-насиҳат қилар эди. Бир киши унга: «Эй Абу Абдурроҳман, бизга ҳар куни ваъз қилишингни истар эдим», деди. «Шундай қилишдан мени тўсган нарса сизларга малол келтириб қўйишимни ёқтирмаслигимдир. Мен сизларга мавъизани вақти-вақти билан қиламан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизларга худди шундай, безиб қолмаслигимиз учун вақти-вақти билан мавъиза қилар эдилар», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

274. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир оятни бўлса ҳам етказинглар. Бану Исроил ҳақида эса сўзлайверинглар, танглик йўқ. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

275. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, Аллоҳ илмни бандаларидан бирданига суғуриб олмайди, балки илмни уламоларнинг жонини олиш билан тортиб олади. Ниҳоят, бирорта олимни қолдирмагач, одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улар сўраладилар ва илмсиз равишда фатво беришади. Натижада адашадилар ва адаштирадилар»,  деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

276. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бири обид, бошқаси олим икки киши зикр қилинди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг энг кичигингиздан афзаллигимга ўхшайди»дедилар.

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловот айтадилар»дедилар».

Термизий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Яъло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ жойда изорсиз ғусл қилаётган одамни кўриб қолдилар. давоми...

5057 12:02 / 19.01.2020
345. Алий ибн Абдурроҳман Муовиййидан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Умар менинг намозда майда тошларни ўйнаётганимни кўрди. Намозни тугатганда мени бундан қайтарди давоми...

2550 13:47 / 27.03.2020
900. Муовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Жоҳима Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, ғазотни ирода давоми...

4359 19:00 / 20.05.2023
252. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Замон Аллоҳ осмонлару ерни халқ қилган кунидаги ҳайъатига қайтди. Бир йил ўн давоми...

4816 14:20 / 13.09.2019