Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (161-дарс) Дардни берган шифосини ҳам беради

19:00 / 26.11.2021 4574 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

589. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, уни тарк қилмай ўлиб кетсаю, тавба қилмаса, охиратда уни ичмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

(Бу ҳадисдаги «охиратда уни ичмайди» деган жумла қиёс учун гапирилган. Жаннатийларнинг ҳеч бир таоми бу дунёникига ўхшамайди. Хусусан, ичимликлари ҳам. Юқоридаги жумланинг маъносига кўра, бу дунёда хамр ичиб, уни тарк қилмай ва тавба ҳам қилмай ўтган одамлар жаннатга кирмайдилар. Валлоҳу аълам. – Тарж.)

590. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Даво дардни топганда Аллоҳ азза ва жалланинг изни билан тузалади».

Муслим ривоят қилган.

591. Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, у зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан. Салом бериб, ўтирдим. Уёқдан, буёқдан аъробийлар келишди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, даволанайликми?» дейишди. «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир. Фақат биттаси – қарилик мустасно»дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

592. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қайси бир дардни туширган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
578. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга аввалги мевадан келтирилар эди. Шунда у зот .Аллоҳим Бизга давоми...

2088 19:00 / 14.02.2025
Келаси йили ҳаж мавсумида ваъдалашилган жойга ясрибликлардан ўн икки киши келишди. Яна Ақабада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишди. Шунда давоми...

9134 16:04 / 02.01.2018
783. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар уч киши бўлса, иккитаси учинчини қўйиб пичирлашмайди,, давоми...

4229 23:03 / 11.11.2022
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари давоми168. Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Аллоҳ таборака ва давоми...

6380 21:10 / 12.04.2019