1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Залзала
Махмуд Халил Хусорий - Залзала
00:00
/
00:00

Залзала сураси

Мадинада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг исми ҳам унинг биринчи оятидан олинган. «Залзала» – «зилзила» деганидир. Бу ерда қиёмат қоим бўлгандаги улкан зилзила ҳақида сўз кетади.

Бу сураи карима қиёмат кунидаги баъзи воқеаларнинг васфи билан бошланади. Сўнг одамларнинг қайта тирилиши ва ҳисоб-китоб ҳақида сўз кетади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Изаазулзилат сураси Қуръоннинг ярмига тенг келади», – деганлар.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
1. Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса...
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
2. ва ер ўз юкларини отиб чиқарса...
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
3. ва инсон: «Унга нима бўлди?!» – деса...
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
4. ўша Кунда у (ер) ўз хабарларини айтадир.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
5. Сенинг Роббинг унга ваҳий юборгани учундир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
6. Ўша Кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан алоҳида алоҳида бўлиб қўзғалурлар.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
7. Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
8. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир.