1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Сажда
Махмуд Халил Хусорий - Сажда
00:00
/
00:00

Сажда сураси

Маккада нозил бўлган. 30 оятдан иборат.

Бу сураи кариманинг «Сажда» деб номланишига сабаб шуки, сура оятларининг бирида мўмин бандаларнинг Аллоҳ таолога сажда қилишлари васф этилади. Ном шу ояти каримадан олинган.

Сажда сураси бошқа маккий суралар каби асосан ақийда масаласига бағишлангандир. Хусусан, ушбу сурада Аллоҳ, охират куни, илоҳий китоблар, пайғамбарлар, қайта тирилиш ва ҳисоб-китоб мавзулари ҳақида гап боради. Улар бошқа суралардан фарқли равишда, ўзига хос услуб билан муолажа қилинади. Шунингдек, бу сурада инсоният тарихида янги уммат – Ислом уммати туғилгани ҳам эълон этилади. Бу янги уммат аъзолари қандай сифатларга эга экани айтилади.

Сажда сурасининг аввалида Қуръони Карим Аллоҳ томонидан келган ҳақ Китоб экани эсга олинади. Шу билан бирга, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканликлари таъкидланади. Бу ҳақдаги кофир ва мушрикларнинг шубҳалари мутлақо бемаънилиги очиб ташланади.

Сўнгра Аллоҳ таолонинг ягона илоҳлиги, ҳар бир нарсага қодир Зот экани далил ва ҳужжатлар билан исботланади.

Сурада тилга олинган қайта тирилиш ва охиратдаги ҳисоб-китоб масаласида ҳам кофир ва мушриклар қўзғаган шак-шубҳаларга етарли ва қониқарли жавоблар берилади. Қиёмат куни манзаралари тасвирланиб, кишиларнинг қалбига таъсир ўтказилади. У Кунда кофир ва осийларнинг қандай азобларга учрашлари-ю, мўмин ва муттақийларнинг қандай мукофотларга эришишлари айтилади.

Сўнгра Мусо алайҳиссалом ҳақида сўз кетиб, у зот билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари бир хил экани баён қилинади. У кишиларнинг сабри ҳақида сўз юритилади.

Ўтган замонда ғофил бўлиб, куфр билан ўтганларнинг оқибати нима бўлгани эслатиб ўтилади.

Ниҳоят, сура кофир ва мушрикларнинг қиёмат куни қачон бўлиши ҳақидаги саволларига жавоб бериш билан тамомланади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. Алиф лаам мийм.
ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
2. Ҳақида ҳеч шубҳа йўқ Китобнинг нозил қилиниши оламларнинг Роббидандир.
ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
3. Ёки «Уни ўзи тўқиб олган», – дерларми?! Йўқ! У сендан олдин ўзларига ҳеч огоҳлантирувчи келмаган қавмни огоҳлантиришинг учун Роббингдан (келган) ҳақдир. Шоядки, улар ҳидоят топсалар.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
4. Аллоҳ осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга истиво қилган Зотдир. Сиз учун Ундан ўзга валий ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Эслатма олмайсизларми?!
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
5. У Зот осмондан ергача – барча ишнинг тадбирини қилур. Сўнгра ўша (иш) миқдори сиз санаётган ҳисобда минг йилга тенг бўлган Кунда Унга кўтарилур.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
6. Ана шу Зот ғайбу шаҳодатни билувчидир, ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
7. У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни аввал бошда лойдан яратган Зотдир.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
8. Сўнгра унинг наслини ҳақир сув сулоласидан қилди.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
9. Сўнгра уни ростлади ва унинг ичига Ўз руҳидан пуфлади, сизларга қулоқ, кўзлар ва диллар пайдо қилди. Қанчалар оз шукр қиласизлар а!
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
10. Улар: «Биз ер остида йўқ бўлиб кетгач ҳам, яна янгитдан яратиламизми?!» – дерлар. Йўқ! Улар Роббларига рўбарў бўлишни инкор қилувчилардир.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
11. «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонингизни олади. Сўнгра Роббингизга қайта-рилурсиз», деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
12. Гуноҳкорларнинг Робблари ҳузурида бошларини эгиб туриб, «Роббимиз, кўрдик, эшитдик. Бас, бизни ортга қайтар, яхши амал қиламиз. Албатта, биз аниқ ишонувчилармиз», дейишларини кўрсанг эди.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
13. Агар хоҳлаганимизда, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик. Лекин Мендан «Албатта, жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб, тўлдирурман», деган сўз ҳақ бўлди.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
14. «Бас, тотиб кўринглар, ушбу кунингизда учрашувни унутганингиз туфайли Биз ҳам сизни унутдик. Қилиб ўтган амалларингиз туфайли мангу азобни тотинг!» дейилур.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
15. Албатта, оятларимизга улар ла эслатилганда, саждага йиқиладиган, Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтадиган ва мутакаббирлик қилмайдиганларгина иймон келтирурлар. ۩
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
16. Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
17. Бас, ҳеч бир жон улар учун қилиб ўтган амалларининг мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
18. Ахир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одам каби бўлурми?! Тенг бўлмаслар.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
19. Аммо иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга, албатта, уларга қилиб ўтган амаллари учун зиёфат ўлароқ, жаннатул маъво бор.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
20. Аммо фосиқлик қилганлар эса, бас, уларнинг жойлари оловдир. Ҳар сафар ундан чиқмоқни ирода қилсалар, унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқарган оловнинг азобини тотинг», – дейилур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
21. Албатта, уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, қайтсалар.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
22. Роббининг оятлари ила эслатилган, сўнгра улардан юз ўгирган одамдан кўра золимроқ ким бор?! Албатта, Биз жиноятчилардан интиқом олувчимиз.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
23. Батаҳқиқ, Мусога китобни бердик. Бас, унинг рўбарў бўлишидан шубҳада бўлма. Ва уни Бану Исроилга ҳидоят қилиб бердик.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
24. Ва сабр қилган пайтларида улардан амримиз ила ҳидоятга бошлайдиган пешволар чиқардик. Улар оятларимизга аниқ ишонар эдилар.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
25. Албатта, Роббинг – Ўзи қиёмат куни улар орасида ихтилоф қилган нарсалари тўғрисида ажрим қилур.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
26. Ўзларидан олдин ўтган, масканларида юриб турган қанчадан-қанча авлодларни ҳалок қилганимиз уларни ҳидоятга бошламадими?! Албатта, бунда оят(белги)лар бордир. Эшитмайдиларми?!
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
27. Бизнинг қуруқ ерга сувни ҳайдаб, у билан чорвалари ва ўзлари ейдиган зироатни чиқаришимизни билмайдиларми?! Ахир кўрмайдиларми?!
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
28. Улар: «Агар ростгўй бўлсаларингиз, бу фатҳ қачон?!» – дерлар.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
29. «Фатҳ куни куфр келтирганларга иймонлари манфаат бермас ва уларга муҳлат ҳам берилмас», деб айт.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
30. Улардан юз ўгир ва кутиб тур. Албатта, улар ҳам кутувчидирлар.