1446 йил 11 жумадис сони | 2024 йил 13 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ториқ
Махмуд Халил Хусорий - Ториқ
00:00
/
00:00

Ториқ сураси

Маккада нозил бўлган. 17 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидаги «ват-ториқи» сўзидан олингандир. «Ториқ» сўзи араб тилида «қаттиқ уриш» маъносида ишлатилади. Араблар болғани «митроқа» («қаттиқ урувчи асбоб») деб атайдилар. «Ториқ» сўзи асосан кечаси эшик қоқиб, чақириб келувчига нисбатан ишлатилади. Сураи каримадаги «ториқ» лафзи айнан шу маънода, «кечаси келувчи» деган маъносида ишлатилган.

Бошқа маккий суралар қатори, Ториқ сурасида ҳам Ислом ақийдасига тааллуқли баъзи ишлар муолажа қилинади.

Ториқ сурасида инсон ўлганидан сўнг қайта тирилтирилиб, Роббул оламин ҳузурида сирлари фош бўлган ҳолда ночор туриши, Қуръон Аллоҳ таолонинг каломи экани, унга ҳеч нарса зарар етказа олмаслиги ҳақида сўз кетади. Инсонга хитоб қилиниб, уни ўзига бир назар солишга чақирилади. Аслида, инсон шаҳват пайтида ажраб чиқадиган арзимаган сув эди. Лекин Аллоҳ таоло уни тафаккур қиладиган жонли, ақлли зотга айлантирди. Шундай нарсага қодир Аллоҳ таоло ўлган одамни тирилтира олмайдими? Дунёдаги барча нарса Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади.

Ушбу сураи карима осмон билан ва тунда пайдо бўлувчи юлдуз билан қасам ичиш ила бошланиб, ҳар бир жонга муҳофиз фаришта бириктирилгани алоҳида таъкидланади.

Сўнгра эса Аллоҳ таолонинг ўлган инсонни қайта тирилтира олишга қодир Зот эканини тасдиқловчи ҳужжат ва далиллар келтирилади.

Кейин, бир кун келиб, барча сирлар фош бўлиши, ана ўшанда кофир ва осийларда на бир қувват ва на бир ёрдамчи бўлмаслиги таъкидланади.

Шундан сўнг осмону ер билан қасам ичиб, Қуръони Каримнинг фосил қилувчи, яъни мўмин билан кофирни ажратувчи калом экани, ҳазил эмаслиги таъкидланади.

Сураи кариманинг сўнгида эса кофирларга таҳдид оятлари келади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ
1. Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам.
ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
2. Ториқ нималигини сенга не билдирди?
ﭙ ﭚ ﭛ
3. У нур сочиб турувчи юлдуздир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
4. Ҳеч бир жон йўқки, унинг муҳофаза қилиб турувчиси бўлмаса.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
5. Инсон нимадан яралганига назар солсин.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
6. У отилиб чиқувчи сувдан яралгандир.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
7. У пушт ва кўкрак суяги орасидан чиқадир.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
8. Албатта, У Зот уни қайтаришга қодирдир…
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
9. Сирлар фош бўладиган Кундадир.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
10. Бас, унда қувват ҳам, ёрдамчи ҳам бўлмайдир.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
11. Қайтувчининг эгаси бўлган осмон билан қасам.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
12. Ёриб чиқувчининг эгаси бўлган ер билан қасам.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
13. Албатта, у (Қуръон) ажратувчи сўздир.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
14. Ва у ҳазил эмасдир.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
15. Албатта, улар ҳийла қилурлар.
ﮗ ﮘ ﮙ
16. Ва Мен ҳам «ҳийла» қилурман.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
17. Бас, кофирларга муҳлат бер. Ҳа, уларга озгина муҳлат бер.