1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Жин
Махмуд Халил Хусорий - Жин
00:00
/
00:00

Жин сураси

Маккада нозил бўлган. 28 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг биринчи оятидаги «жин» сўзи унга ном бўлиб қолгандир.

Бу сурада Ислом ақийдаси асосларидан бўлган якка илоҳлик, пайғамбарлик, ўлгандан сўнг қайта тирилиш, бу дунёда қилган амалига яраша охиратда жазо ёки мукофот олиш каби масалалар акс этган. Сурада асосан жин ҳақидаги маълумотлар зикр қилинади. Шу сабабли ҳам у Жин сураси деб номланган. Оятларда жинларга хос ишлар – уларнинг Қуръон тиловатини эшитишлари, иймонга келишлари, уларга хос ажойиб хислатлар, мисол учун, фаришталардан беркиниб, яширинча осмон хабарларини тинглашлари, уларга қарата учқун отилиши, баъзи ғайбий сирлардан хабардор бўлишлари ва бошқа ҳолатлар ҳақида хабар қилинади..

Сураи карима бир гуруҳ жинларнинг Қуръон тинглаганлари, ундан таъсирланиб, иймонга келганлари ва ўз қавмларини ҳам иймонга чақиришлари билан бошланади.

Сўнгра жинларнинг Аллоҳ таолони улуғлашлари, поклашлари, ёлғиз Ўзига ибодат қилишлари ва «Аллоҳнинг боласи бор», деганларни эси паст санаганликлари ҳақида зикр қилинади.

Кейин жинларнинг осмон хабарларига яширинча қулоқ осишлари, осмонни қоровул фаришталар ўраб олганлиги, Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлганларидан сўнг улар осмонга чиққанларида, уларга қарата учқунлар отила бошлагани ва жинларнинг бу ажиб ўзгаришдан таажжубланиб юргани, жинларнинг иккига – мўминларга ва кофирларга бўлиниши, бу икки гуруҳ оқибатининг баёнлари келади.

Набий алайҳиссаломнинг даъватлари, ул зоти бобаракот Қуръон тиловат қилаётганларида, жинларнинг келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларини ўраб олиб, Қуръон ўқишларини тинглашлари ҳам, Набий алайҳиссаломга, Аллоҳ таолога бўйсуниш, ихлосни фақат Унинг Ўзигагина қилишга кўрсатма ҳам ушбу сурада нозил бўлган.

Ва, ниҳоят, сурада коинотдаги барча нарсаларни Аллоҳ таолонинг Ўзигина билиши баён қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
1. Айт: «Менга ваҳий қилиндики, албатта, жинлардан бир неча нафари қулоқ осдилар ва дедилар: «Биз ажойиб Қуръонни эшитдик.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
2. У тўғри йўлга ҳидоят қиладир. Бас, биз унга иймон келтирдик ва ўз Роббимизга ҳеч кимни ширк келтирмасмиз.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
3. Ва албатта, Роббимизнинг улуғворлиги юксак бўлди. У Ўзига хотин ва фарзанд тутгани йўқ.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
4. Ва албатта, эси пастимиз Аллоҳга ноҳақ гапларни айтарди.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
5. Ва албатта, биз инс ҳам, жин ҳам Аллоҳга нисбатан ёлғон гапирмас, деб ўйлардик.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
6. Ва албатта, инсдан баъзи кишилар жинларнинг баъзи кишиларидан паноҳ сўрардилар. Бас, бу(инсон)лар у(жин)ларнинг ёмонлигини зиёда қилдилар.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
7. Ва албатта, у(жин)лар худди сизлар гумон қилганингиздек, Аллоҳ бирор кишини ўлганидан сўнг тирилтирмас, деб гумон қилардилар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
8. Ва албатта, биз осмон(га етиш)ни талаб қилдик. Бас, уни кучли қўриқчиларга ва учқунларга тўлган ҳолда кўрдик.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
9. Ва албатта, биз у(осмон)да тинглашга қулай жойларга жойлашиб олар эдик. Энди эса ким қулоқ солса, ўзини пойлаб турган учқунга дучор бўладир.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
10. Ва албатта, биз ер юзидагиларга ёмонлик ирода қилиндими ёки Робблари уларга рушдни ирода қилдими, билмасмиз.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
11. Ва албатта, биздан солиҳлар ҳам ва бошқалар ҳам бор. Турли гуруҳлар бўлган эдик.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
12. Ва албатта, биз Аллоҳни ер юзида ожиз қолдира олмаслигимизга ва Ундан қочиб қутула олмаслигимизга ишондик.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
13. Ва албатта, биз ҳидоятни эшитган пайтимизда Унга иймон келтирдик. Кимки ўз Роббига иймон келтирса, савоби озайиб қолишидан ҳам, унга оғир юк юкланишидан ҳам қўрқмайди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
14. Ва албатта, биздан мусулмонлар (бор) ва биздан адашганлар (бор). Кимлар Исломга кирса, бас, улар ҳақ йўлни танлабдилар.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
15. Ва аммо адашганлар, бас, жаҳаннамга ўтин бўлибдилар».
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
16. Ва агар улар тўғри йўлдан юрсалар, албатта, Биз уларни мўл сув ила суғорамиз,
ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
17. у ила уларни синаш учун. Ва кимки ўз Робби зикридан юз ўгирса, уни У Зот қийин азобга соладир.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
18. Ва масжидлар Аллоҳникидир. Аллоҳ билан бирга ҳеч кимга дуо қилманг.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
19. Ва албатта, Аллоҳнинг бандаси Унга ибодат қилиб турганда, улар унинг атрофида от ёлидек тўпланиб, босиб юборай дейишди.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
20. «Албатта, мен фақат ўз Роббимга илтижо қилурман ва Унга ҳеч кимни ширк келтирмасман», – деб айт.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
21. «Албатта, мен сизлар учун зарарга ҳам, фойдага ҳам молик эмасман», – деб айт.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
22. Айт: «Албатта, мени ҳеч ким Аллоҳ(азоби)дан сақлаб қола олмас ва ҳаргиз Аллоҳдан ўзга пуштипаноҳ топа олмасман.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
23. Фақат Аллоҳдан Унинг рисолатларини етказиш, холос. Кимки Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, унга жаҳаннам оташи бор, унда мангу қолувчидирлар».
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
24. Уларга ваъда қилинган нарсани кўрганларида, кимнинг ёрдамчиси заиф-у, кимнинг сони озлигини ҳам билурлар.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
25. Айт: «Сизларга ваъда қилинган нарса яқинми ёки Роббим унга узоқ муддат қилганми, билмасман.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
26. У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан хабардор қилмас.
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
27. Ўзи рози бўлган Расул мустасно. Албатта, Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи йўллаб қўядир…
ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ
28. (Расуллар) ўз Робблари рисолатларини ҳақиқатан етказганларини ва Аллоҳ у(банда)лар ҳузуридаги барча нарсани иҳота қилиб олганини ва ҳамма нарсанинг ададини ҳисоб қилганини билиш учун».